Бугун, 15 апрель куни Ғарбий ярим шар аҳолиси Ойнинг тўлиқ тутилишига гувоҳ бўлишмоқда. Vesti.ru маълум қилишича, бунда Ой Ернинг сояси ҳудудига тушиб қолади, бироқ осмондан йўқолмайди ва тўқ қизил тусга киради.
Ой тутилиши Тошкент вақти билан 9:00 дан 15:39 гача давом этади. Бу вақтда у шафақ рангини олади, тўлиқ ой тутилиши эса 78 дақиқа ичида бўлиб ўтади.
Бу ғаройиб ҳодисани айни пайтда тун бўлган Шимолий ва Жанубий Америка ҳудудидан кузатиш мумкин.
Бугун яна бир астрономик воқеага гувоҳ бўлиш мумкин: Марс Ерга максимал даражада яқин келади.
Марс Ерга энг яқин келган тунда тўлиқ ой тутилиши кузатилади. 14—15-апрелда тўлин ой Марс каби қизил рангга киради.
Таъкидлаш жоиз, 9 апрель куни Ер ва Марс тутилиши юз берди, яъни Ер, Қуёш ва Марс бир қаторга тизилди. Марс икки йилда бир маротаба «тутилиш» деб номланувчи орбита нуқтасига етиб боради. Бу вақтда қизил сайёра Қуёш тўғрисида жойлашади.
Изоҳ (0)