Beeline алоқа оператори Наманган вилояти ҳудудида 3G ва GSM тармоқлари қоплами ҳамда ҳажмини кенгайтирди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.
«Биз Фарғона водийси аҳолисини Beeline’нинг сифатли алоқаси билан таъминлаш бўйича доимий фаолиятимизни давом эттирмоқдамиз, — дейди компаниянинг Шарқий минтақавий филиали директори Санжарбек Иминов. — Наманганда янги база станцияларни қурилиши ва жорий қилиниши нафақат мобил алоқа абонентларининг сўровларини 100% қондириш, балки уларнинг юксак ишончини оқлаш учун хизмат қилади».
Хизмат кўрсатишнинг даражаси ўсиши билан бир қаторда янги қурилмалар ёрдамида Beeline тармоғининг ҳажми ҳам сезиларли кенгайди. Қўшимча қувватларни ўрнатиш натижасида Нуробод мавзесида ва Ахси кўчасидаги санъат коллежи туманларида сигнал сифати кўтарилди.
Изоҳ (0)