Кейинги бир ой давомида жаҳондаги ўн тўртта йирик технологик компания ўз нархларининг салкам бешдан бир қисми, яъни 275 миллиард долларидан айрилдилар. Технология соҳасидаги фирмаларнинг йўқотиши 2008 йилги молиявий инқироздан кейинги энг йириги бўлди. Бу тўғрида The Financial Times нашри хабар қилмоқда.
Хусусан, NASDAQ биржасида биотехнологик компаниялар индекси февраль охиридан буён салкам 20 фоизга тушиб кетди. Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Workday, Splunk ва Fire-Eye каби янги компаниялар эса 30—40 фоиз йўқотганлар.
АҚШнинг етакчи интернет-компанияларидан Facebook 22 фоизга, Twitter ва LinkedIn 40 фоизга, Google эса 12 фоизга пастлаган.
Нархлар пасайиши Америкадан ташқари, Шарқий Осиё компанияларига ҳам тегишли бўлди. Хитойнинг Tencent гуруҳи қимматли қоғозлари нархи Гонконг биржасида 20 фоизга пасайди. Кореянинг Naver компанияси 10 фоиз, Япониянинг Rakuten компанияси эса 7 фоизга пастлади.
Изоҳ (0)