Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 2013—2015 йилларга мўлжалланган дастурни амалга ошириш ишлари доирасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси янги мунтазам йўловчи ташиш рейсларини жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар берди.
Эндиликда 2015 йилнинг 25 мартидан бошлаб ҳафтада бир марта Тошкент—Вена—Урганч—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилади. 2015 йилнинг 28 мартидан бошлаб эса Тошкент—Мюнхен—Урганч—Тошкент йўналиши бўйича ҳафталик қатновлар амалга оширилади. Шунингдек, 2015 йилнинг 19 апрелидан бошлаб ҳафтада 2 кун амалга ошириладиган Тошкент—Париж—Урганч парвоз қатнови йўлга қўйилади.
Урганч—Бухоро—Урганч йўналиши бўйича қўшимча 3 та рейс эса 2015 йилнинг ёзига мўлжалланган ҳаракат дастури бўйича амалга оширилади.
Изоҳ (0)