9 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси мусобақаси чорак финалининг навбатдаги жавоб учрашувлари ўтказилади. Биринчи учрашув Мадриднинг «Атлетико» ва Каталониянинг «Барселона» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Иккинчи ўйин эса Мюнхенда ўтказилади. Унда «Бавария» жамоаси «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйинлар Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
«Спорт» телеканалидаги манбамиз хабарига кўра, Тошкент вақти билан 23:45 да «Атлетико»—«Барселона» ўйини тўғридан-тўғри олиб берилади. «Бавария»—«Манчестер Юнайтед» ўйини эса аввалги учрашув тугаши заҳоти эфирга узатилади.
Изоҳ (0)