Бухоро шаҳридаги «Дилкушо» теннис марказида 1996—2004 йилларда туғилган болалар, ўсмирлар ва қизлар ўртасида теннис бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Тўрт кун давом этган мусобақада мезбон спортчилар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Хоразм вилоятларидан 150 нафардан зиёд ўғил-қиз ғолиблик учун куч синашди.
Ўз ёш тоифасида бухоролик Аҳад Эрматов, Халил Атоев, Мироншоҳ Шарофиддинов, Мафтуна Юнусова, Зайнаб Тошпўлатова, Дилнура Раҳмонова, самарқандлик Иззат Ҳамидов, жиззахлик Сарвиноз Фарҳодова ғолибликни қўлга киритди.
– Мусобақада ғалаба қозонганимдан хурсандман, – дейди самарқандлик Иззат Ҳамидов. – Турнир тажриба ва маҳоратимизни оширишга катта ёрдам берди.
Изоҳ (0)