Самарқанд олимпия захиралари тайёрлаш марказида баскетбол бўйича ўғил болалар ўртасида «Баркамол авлод—2014» спорт мусобақалари саралаш учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар баскетболчи ўсмирлар жамоалари иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз баҳслар якунига кўра, Самарқанд, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри жамоалари юқори натижа қайд этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)