Халқаро профессионал футболчилар ассоциациялари федерацияси — FIFPro футболчилар ўртасида уларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини текшириш мақсадида ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар берди.
Мазкур сўровда айни дамда футбол ўйнаётган 180 профессионал футболчи иштирок этган. Шундан 19 нафари дарвозабон, 60 тадан ҳимоячи ва ярим ҳимоячи, 21 нафари ҳужумчидир. Респондентларнинг 60 фоизи ўз мамлакати олий дивизионида тўп сурадиган ўйинчилардир.
26 фоиз футболчилар ўзларида руҳий муаммолар борлигини тан олган. Уларнинг руҳий депрессияси овқатланиш билан боғлиқ эканлиги таъкидланмоқда. Фақатгина 5 фоиз футболчида эҳтиросларга берилиш кузатилган бўлса, 3 фоизи ўз имкониятларини паст баҳолашар экан. 10 фоизга яқин футболчи ҳардамхаёл, 20 фоизи спиртли ичимликларга берилган ва 7 фоизи кашанда бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)