Халқаро спорт курашлари федерацияси — FILA Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рашид Қурбоновни дунёнинг 2013 йилдаги энг зўр курашчиси деб топди. Вазни 74 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида иштирок этадиган спортчи ўтган йилги мавсумда Ҳиндистода ўтказилган Осиё чемпионатида ва Озарбайжон мезбонлик қилган «Олтин Гран-при» туркумидаги мусобақада бош совринни қўлга киритди, деб ёзади «Sports.uz».
Шунингдек, моҳир курашчи Венгриядаги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади. Рашид Қурбонов ўтган йилги нуфузли мусобақаларда эркин курашчилар ўртасида энг кўп — 21 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Ҳозирда Рашид Қурбонов 2016 йили Бразилияда бўладиган Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда.
Изоҳ (0)