Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот-ресурс марказида «Китобим – офтобим» деб номланган китоб байрами ўтказилди, деб ёзади ЎзА.
Тадбир доирасида «Диққат, янги китоблар», «Ёзувчи-шоирлар – болаларга», «Биз севган қаҳрамонлар», «Жаҳон адабиёти дурдоналари» номли китоблар кўргазмалари ташкил этилди. Ёзувчи-шоирлар билан болажонлар учрашуви тадбирга янада файз киритди.
– Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад китоб мутолаасини тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитишга қаратилган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ахборот-ресурс маркази директори Зулфия Сейтниёзова. – Ҳафталик давомида «Бир болага уч китоб» аксияси, «Мактаб – кутубхона – оила» хайрия тадбирлари ўтказилди. Китоб байрами доирасида «Китобхон оила» танловини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Бундай тадбирлар Қўнғирот ва Кегейли туманларида ҳам бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)