Ўзбекистон ҳукумати Қашқадарё вилоятида синтетик ёнилғи (ГТЛ) ишлаб чиқариш лойиҳасига Қатар Петролеумъни жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбаларга асосланиб, «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, ҳозирга келиб Қатар Петролеум билан музокаралар тадбирининг режаси тузилган ва унинг натижалари май ойида маълум бўлади.
2009-йил ноябрида «Ўзбекнефтгаз» холдинг компанияси Жанубий Африканинг Сасол ва Малайзиянинг Петронас компаниялари билан ҳамкорликда «Шўртангазкимё» мажмуаси базасида ГТЛ заводини қуриш бўйича Узбекистан ГТЛ қўшма корхонасини ташкил қилган эди.
Дастлаб Сасол ва «Ўзбекнефтгаз»нинг лойиҳадаги улуши 44,5 фоиздан, Петронасники эса 11 фоиздан иборат эди. Бироқ 2013-йил ёзида Сасол ўз улушини 25,5 фоизга қисқартиришини маълум қилди, қолган улуш эса ё бошқа аксионерлар ўртасида қайта тақсимланиши ё янги инвесторга топширилиши керак.
Умумий қиймати 5,6 миллиард долларга тенг бўлган ва қурилиши 2017-йил августида якунига етиши кутилаётган лойиҳа йилига 3,5 миллиард кубометр газни қайта ишлаш ва 864 минг тонна дизел ёнилғиси, 304 минг тонна авиакеросин, 395 минг тонна нефт ва 11,2 минг тонна сиқилган газни ишлаб чиқариш имконини беради, деб ёзади «Кун» нашри.
Корхонанинг технологик томонини Жанубий Кореянинг Ҳюндаи Энгинееринг & Cонструcтион компанияси амалга оширади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон томони асосий обект инфратузилмаларини бунёд этмоқда.
Изоҳ (0)