1—2 апрел кунлари Тошкентда Наврўзга бағишланган анъанавий модалар намойиши бўлиб ўтди. Тадбир Маънавият ва маърифат маркази қошидаги «Моделлаштириш ва дизайн» курслари томонидан ташкил қилинди.
Қиз ва йигитлардан ташкил топган дизайнерлар томонидан яратилган либослар барчанинг диққатини ўзига жалб этди. Намойишда миллий либослар, спорт кийимлари, оқшом либослари, болалар учун мўлжалланган кийимлар, эркаклар кийими, тўқувчилик маҳсулотлари, йил фаслларига монанд бир қатор кийимлар тақдим этилди.
Таъкидлаш жоиз, Маънавият ва маърифат маркази қошидаги «Моделлаштириш ва дизайн» курслари деярли 60 йилдан буён фаолият юритмоқда. Ушбу курсларда ёшлар тўрт йил давомида тикиш-бичиш сирларини ўрганади.
Изоҳ (0)