2013-йил давомида «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси тизимидаги автокорхоналар ва деполарда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган муайян ишлар натижасида ҳайдовчилар айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) сони 2012-йилга нисбатан камайишига эришилди. Бу ҳақда «Пойтахт транспорти» газетаси маълумотига таяниб «Кун» хабар бермоқда.
Жумладан, ҳайдовчилар айби билан 90 та ЙТҲ содир этилиб, 2012-йилга нисбатан 15 тага камайишига эришилди. ЙТҲлар оқибатида 8 фуқаро вафот этиб, 2012-йилга нисбатан 2 тага камайди. Жароҳатланганлар сони эса 117 та бўлиб, 2012-йилга нисбатан 15 тага камайган.
Газета хабарига кўра, жами ЙТҲнинг 32 таси ёки 36 фоизи пиёдани уриб юбориш, 25 таси ёки 28 фоизи тўқнашув, 18 таси ёки 20 фоизи автобус салони ичида йўловчининг йиқилиши, 9 таси ёки 10 фоизи автобусдан йўловчининг йиқилиши, 3 таси ёки 3 фоизи тўсиққа урилиш, 1 таси ёки 1 фоизи ағдарилиш, 2 таси ёки 2 фоизи велосипедчини уриб юбориш билан боғлиқ.
2013-йилда «Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчилари айби билан содир этилган жами ЙТҲнинг 63 таси ёки 70 фоизи автобус, 11 таси ёки 12 фоизи микроавтобус, 8 таси ёки 9 фоизи енгил автомобил, 8 таси ёки 9 фоизи трамвай ҳайдовчилари томонидан содир этилган, жами ЙТҲнинг 18 таси ёки 20 фоизи 21—25 ёшгача, 11 таси ёки 12 фоизи 26—30 ёшгача, 10 таси ёки 11 фоизи 31—35-ёшгача, 13 таси ёки 14 фоизи 36—40 ёшгача, 10 таси ёки 11 фоизи 41—45 ёшгача, 8 таси ёки 9 фоизи 46—50 ёшгача, 18 таси ёки 20 фоизи 51—60 ёшгача, 2 таси ёки 2 фоизи 60 ёшдан юқори бўлган ҳайдовчилар томонидан содир этилган. Жами ЙТҲнинг 37 таси ёки 41 фоизи 1—5 йилгача, 22 таси ёки 24 фоизи 6—10 йилгача, 7 таси ёки 8 фоизи 11—15 йилгача, 9 таси ёки 10 фоизи 16—20 йилгача, 14 таси ёки 16 фоизи 21—30 йилгача, 1 таси ёки 1 фоизи 30 йилдан юқори иш стажига эга ҳайдовчилар томонидан содир этилган.