Смузи — блендер (ёки миксерда) мева ва сабзавотларга сут, қатиқ ёки сув қўшиб тайёрланган қуюқ ичимликдир. Сизга смузининг энг оддий кўринишларидан бирини тайёрлашни таклиф қиламан.
Зарур масаллиқлар:
2 порция учун- 1 боғ кашнич (петрушка)
- 1 дона банан
- 1 дона олма
- яримта лимон шарбати
- 250 мл сув
Тайёрланиши:
Олманинг пўстини арчиб, ўрта қисмини олиб ташлаймиз ва бўлакларга бўламиз. Бананни ҳам пўстидан ажратиб, бир неча бўлакларга бўламиз. Лимон шарбатини сиқиб оламиз, ва кашнич баргларини майдалаймиз. Ҳаммасини блендер стаканига солиб, устидан сув қуямиз. Блендерда аралаштирамиз.Смузи соғлиғингизга қандай таъсир қилиши уни қай тарзда ичишингизга боғлиқ. Ичимликни овқатланиш вақтида истеъмол қилиш ярамайди. Уни овқатдан икки соат ўтиб, ёки овқатланишдан ярим соат аввал ичиш айни муддаодир. Бундан ташқари, эрталаб оч қоринга (аввал 1 стакан сув ичиб, 15 дақиқа ўтгач) смузини ичиш ҳам соғлиқ учун фойдалидир.
Изоҳ (0)