Ижтимоий тармоқларда, асли ўзбекистонлик бўлган, ҳозирда Канада фуқаролигига эга, MLS ўринбосарлар лигасида тўп тепаётган Камрон Ҳабибуллоҳ Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада Ўзбекистон терма жамаоси таркибига жалб қилиниши ҳақида хабар тарқалди.
Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги Scout in Eurasia саҳифасида тарқалган хабар юзасидан “Дарё” саҳифа юритувчиси Галимжан Аскарули билан боғланди.
Ушбу хабар юзасидан баёнот сўралганида, саҳифа юритувчиси аввалига бу хабарни Ўзбекистон футбол ассоциациясидаги танишлари орқали билиб олганини, футболчининг отаси ҳам бунга қарши эмаслиги ҳақида айтган.
Унинг фикрича, футболчига Ўзбекистон фуқаролигини бериш ва таркибга жалб қилишда ҳеч қандай муаммо рўй бермайди.
“Дарё”нинг Ўзбекистон футбол ассоциациясидаги манбаси бу хабарни рад этиб, ҳеч қайси давлатдан футболчиларни маҳаллийлаштириш режаси кўриб чиқилмаётганини айтиб ўтган.
Саҳифа эгасига бу ҳақда маълумот берилганда, футболчини маҳаллийлаштириш унинг таклифи эканини иддао қилган.
Камрон Ҳабибуллоҳ 2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Футболчи ҳозирда Канада U-20 терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Ҳабибуллоҳ Sporting Kanzas Siti II клуби сафида MLS Next Pro чемпионати доирасида жорий мавсумда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган.
Камрон Канада U-17 ва U-20 терма жамоалари сафида КОНКАКАФ ва U-17 Жаҳон кубоги мусобақаларида қатнашган.
Чап қанот ярим ҳимоячиси ҳисобланган футболчи Transfermarkt нашри томонидан 200 минг еврога баҳоланган.
Изоҳ (0)