Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон боғи”да мушакбозлик уюштирилади.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, мушакбозлик 9 май куни соат 21:00 да ташкил этилиши кўзда тутилган.
2022 ва 2023 йилларда ҳам Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мушакбозлик “Янги Ўзбекистон” боғида ташкил этилганди. “Тошшаҳартрансхизмат” ушбу боғга вақтинча автобус йўналишларини ҳам йўлга қўйганди.