Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, қарийб 20 миллионтани ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,9 фоизга ошган.
Ҳудудлар орасида
- энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида — 4 620,9 мингта;
- энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида — 505,7 мингта.
Аввалроқ Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 27 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.