Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Нурматов Нодир Баҳодирович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълумот учун, Нодир Нурматов 1979 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий. 2002 йилда АҚШдаги Нью-Йорк университетининг юридик мактаби, 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр) ва 2007 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо вазирлигида олиб борган. Жумладан, 2016–2021 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
2021 йилнинг 7 сентябрь санасидан бошлаб «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунининг 21-, 25-моддаларига асосан, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.