Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб беришни ваъда қилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 15 минг доллар талаб қилган собиқ кадастр ходими ушланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ДХХ вилоят бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлари палатаси Хўжаобод тумани филиали мутахассиси З.А. бошқа бир фуқарога танишлари орқали тумандаги собиқ тез тиббий ёрдам бўлими биносини аукцион савдоларисиз эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда 1 гектар ер учун ҳоким қарорини чиқариб, кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар сўраган мансабдор қўлга олингани хабар қилинганди.