Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Олмазор, Яккасарой ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 2021—2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкент шаҳар, Сергели тумани Қум-ариқ кўчаси 22-А уй яқинидаги ўрта босимли Д-114 миллиметрли ерусти газ қувурини бошқа жойга кўчириш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Сергелитумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 8 июль куни амалга ошириш режалаштирилган.
Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 8 июль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- Газчилар шаҳарчаси, 6 та 2 қаватли уй, 48 та хонадон ва 123 та ерли хонадон.
Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 8 июль куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- «Миришкор» маҳалласидаги 3 та кўп қаватли уй, 281 та хонадон.
- Юқорида кўрсатиб ўтилган манзилдаги маиший корхоналар.
Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 8 июль куни соат 10:00 дан 17:30 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Олмазор тумани аҳоли истеъмолчилари:
- «Х.Кўҳакий» МФЙдаги ҳовлилар, 255 та хонадон.
- «Чорсу» деҳқон бозоридаги 15 та улгуржи истеъмолчи.
Аҳоли истеъмолчилари:
- «Каттақўйлиқ» маҳалласи ҳудудидаги 15 та кўп қаватли уй, 876 та хонадон.
- «Каттақўйлиқ» маҳалласи ҳудудидаги 8 та улгуржи истеъмолчи.
Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 8 июль куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
- «Дилбулоқ» маҳалласидаги 5 та кўп қаватли уй, 520 та хонадон.