Тошкентда 6 июль куни карантин қоидаларига риоя этмаган ва тиббий ниқоб тақмаган 1348 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, карантин тартибларини бузган юридик шахслар сони 18 тани, огоҳлантириш олган фуқаролар эса 4526 нафарни ташкил этган.
«Ҳурматли фуқаролар, ўзингиз ва атрофдагиларнинг соғлиғига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига амал қилинг», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вирусдан ҳимояланиш учун тавсия этиладиган ниқоблардан яқин орада воз кечиш режаси йўқлигини айтганди.