Ўзбекистонда 6 июль куни 471 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 114 039 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 10 нафари Андижон вилоятида,
- 12 нафари Бухоро вилоятида,
- 51 нафари Жиззах вилоятида,
- 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Навоий вилоятида,
- 15 нафари Наманган вилоятида,
- 37 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 19 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 20 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 52 нафари Тошкент вилоятида,
- 174 нафари Тошкент шаҳрида
Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 327 киши — Андижонда 67 нафар, Бухорода 15 нафар, Қашқадарёда 15 нафар, Самарқандда 40 нафар, Сурхондарёда 75 нафар, Фарғонада 42 нафар, Хоразмда 27 нафар, Тошкент вилоятида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 109 676 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. Таъкидлаш керакки, соғайганлар орасида кетма-кет беш кундан буён COVID-19 инфекцияси энг кўп қайд этилаётган Тошкент шаҳри аҳолиси йўқ.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 758 нафарни ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилди. Тошкент шаҳрига 28 июндан транспорт воситалари киришига ҳамда кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилди.