Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг 2 июлдаги буйруғи билан Улуғбек Эрназаров Қашқадарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён Қашқадарё вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Улуғбек Эрназаров 2020 йилнинг майида Муборак туманига ҳоким этиб тайинланганди. 2021 йилнинг 9 июнида эса ушбу лавозимдан озод этилганди. Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев тумандаги кўрсаткичлардан қониқиш ҳосил қилмаган.
Улуғбек Эрназаров 2020 йилнинг декабрида ҳокимлик фаолиятидаги машаққатлар ҳақида гапириб, барча нарса ҳам ҳокимларга боғлиқ эмаслигини таъкидлаганди.
Унинг ўрнига Қарши тумани ҳокими ўринбосари Акрам Арипов Муборак туман ҳокими этиб тайинланган.
Улуғбек Эрназаров 1981 йил Шаҳрисабз туманида туғилган. 2003 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тамомлаган.