Кўз атрофидаги ажинларни бартараф қилишда ёрдам берадиган косметик воситалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Erborian’дан кўз атрофидаги терини парвариш қилувчи крем — Seve De Bamboo
Erborian томонидан тақдим қилинганига кўп бўлмаган крем хурмо япроғи ва бамбукдан асосида ишлаб чиқилган бўлиб, теридаги майда ажинларни текислайди, терини таранглаштиради ва кўз остидаги ҳалқаларни сезиларли даражада камайтиради.
Darphin’дан кўз контури учун мўлжалланган — Wrinkle Corrective Eye
Кўз атрофидаги ажинларни бартараф қилишга мўлжалланган мазкур крем уларнинг пайдо бўлишининг ҳам олдини олади. Бунинг учун ҳар кремни қўлнинг енгил ҳаракатлари билан ички бурчакдан ташқи томонга юпқа қилиб суртиш кифоя. Таркибидаги фойдали ши ёғи, какао ва гиалурон кислота кутилгандан ҳам яхшироқ самара беради.
Lancome’дан кўз атрофидаги ажинлар учун Advanced Genifique Yeux
Мазкур крем ажинларни тўлдирадиган ва тери таранглигини таъминлайдиган моддаларни ўз ичига олади. Чарчоқдан қолган изларни бартараф этади, 4 ҳафта давомида фойдалангандан кейин ажинлар сезиларли даражада камаяди.
Vichy’дан Liftactiv Dermsource
Vichy томонидан тақдим қилинган мазкур крем юздаги чуқур ажинларга ҳам таъсир қилади. Таркибидаги рамноза эрта ажин тушишининг олдини олади, тери ҳужайраларини янада фаол бўлишига ҳисса қўшади.
L’Oreal Paris’дан Refitalift филлери
Гиалурон кислотага бой бўлган мазкур крем гўзаллаштирувчи инъекциялар сингари таъсир кўрсатади. Ажинлар ўрнини тўлдиради, юқори қовоқларни тепага кўтарилишига ёрдам беради.
L’Occitane’дан Immortel бальзами
Юзига энди ажин тушишни бошлаганлар учун мазкур бальзам айни муддао. Ушбу восита терини регенерация қилувчи ва ҳужайраларни янгилаш хусусиятига эга бўлган бўзноч (ўтсимон ўсимлик) асосида ишлаб чиқарилган.
Helena Rubinstein’дан Prodigy Eyes
B5 провитаминлари ва яшил денгиз ўтлари экстрактидан ташкил топган крем кўз атрофига суртилса, яхши самара берадиган энг яхши воситалардан бири. Терини мустаҳкамлайди, ҳатто биринчи марта ишлатишнинг ўзида ижобий ўзгариш сезилади. Кўз остидаги қора ҳалқаларни кетказиб, шишларни бартараф қилади.