Юқори технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Гап соч турмакловчи қурилма ҳақида кетганда хаёлга биринчи бўлиб, Dyson Supersonic фени келади. Гўзаллик ихлосмандлари бундан беш йил аввал танишган мазкур фен ҳали ҳамон долзарблигича қолмоқда. Vogue’дан тортиб National Geographic журналлари, шунингдек, ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришган, юлдуз ва актрисалар томонидан афзалликлари тинмай таъкидланган фенни ишлаб чиқарган Жеймс Дайсонни эса танимаган одам қолмаган.
Dyson Supersonic машҳурликка эришишининг сабаби нимада?
Биринчидан, минимал ва бироз футуристик дизайнга эга экани асосий роль ўйнаган. У пайдо бўлгунига қадар барча фенлар бир-бирига ўхшаган — мотори устки қисмида жойлашган.Dyson Supersonic’да эса ҳаммаси бошқачароқ — унинг мотори ушлайдиган қисмида жойлашган. Яна бир афзаллиги, қалинлиги қандай бўлишидан қатъи назар бир зумда қуритиш хусусиятга эгалигида. Бундан ташқари, ундаги магнит билан фенга маҳкамланадиган «насадкалар» ишлатиш учун жуда ҳам қулайлиги билан бирга ҳеч қачон ҳаддан ортиқ исиб кетмайди. Электрон термистор даражанинг 150 дан юқори бўлишига қўйиб бермайди.
- 5 йил бўлганига қарамай Dyson фенларнинг турли ранг ва версияларидагини тақдим қилишга улгургани билан пушти ва кул ранг вариант энг классиклигича қолмоқда. Ранглар шунчаки танланмаган — бу Жеймс Дайсоннинг рафиқасини севимли ранглари.
- 2016 йилда фен тақдимоти бўлишидан аввалроқ мазкур фенни Карл Лагерфильднинг мушуги ҳам фойдаланган бўлиб, бу орқали Жеймс, қурилманинг секин ишлаганидан ҳатто ҳайвонлар ҳам ишлатганда қўрқмаслигини исботламоқчи бўлган.
- Dyson Supersonic’ни ишлаб чиқиш учун 4 йил кетган. Бу вақт давомида 103 нафар олим ва кашфиётчилар сочларнинг тури ҳамда иссиқлик таъсирида қандай ўзгариш юз беришини ўрганган. Компаниянинг ҳисоб-китобига кўра фенни ишлаб чиқариш учун 50 миллион фунт стерлинг (сал кам 70 минг доллар) сарфланган.
- Dyson Supersonic’ни ишлаб чиқиш вақтида тест мақсадида 1625 км соч толасидан фойдаланилган.
- Нима учун Жеймс Дайсон бюти-гаджет бозорини забт этишга қарор қилди, деган саволларга бериладиган жавоб версияларидан бирида, унинг бундай қарорга келишига рафиқаси сочини қуритаётган вақти фен овози уларга халал беришни истамагани айтилади.