Хуршиджон Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Тайинловга қадар у 2020 йил 24 октябрдан буён Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.
Хуршиджон Аҳмедов 1979 йилда Қўштепа туманида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда «Асакабанк» Фарғона вилоят бўлими мутахассиси вазифасидан бошлаган. Марғилон шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси, Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февралида Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Алибек Турсунов тайинланганди.
Изоҳ (0)