Аёл қизлар макияж давомида киприкларга урғу беришга ортиқча вақт сарфлайди. Уйғонганда киприкларнинг табиий қайрилиб туриши ва бўяшга ҳожат қолмаслиги ҳамма учун ҳам орзу ҳисобланади. Аслида эса бундай натижага эришиш имконияти йўқ эмас, шунчаки яхши мутахассисга мурожаат қилиб сифатли ламинация қилдиришнинг ўзи кифоя.
Киприкларни қаттиқ, қалин, қайрилиб туришига сабаб бўладиган ва шу билан бирга уларни бўялишини ўз ичига оладиган процедурага киприклар ламинацияси дейилади.
Киприкларга зарар етказмайди
Кўп мутахассислар киприкларни ламинациялашни Юми Лашес асосида амалга оширади. Унинг таркибида кератин мавжудлиги эса киприкларни зарарламайди, аксинча уларни мустаҳкамлайди, кимёвий моддаларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилади, натижада киприклар тўкилмаслиги таъминланади.
Ламинация қилдиргандан кейин киприкларни бўямаса ҳам бўладими?
Юқорида таъкидланганидек ламинация фақат киприкларни қайириб, мустаҳкамламасдан, уларга ранг беради ҳам. Натижада киприклар табиий чиройли, худди туш суртгандек кўринади. 2-4 ҳафта ўтганидан кейин эса киприкларнинг қайрилган ҳолатлари секин-аста кета бошлагани билан киприклардаги ламинация толалардан йўқолмайди. Шунчаки янги киприклар ўса бошлагани учун олдингидек кўринмаслиги мумкин.
Камчиликлар кўзга ташланадими?
1-1,5 ойдан кейин ламинацияланган киприклар ўса бошлайди, аммо бу муаммо саналмайди. Оддий тушдан фойдаланиш майда камчиликларни яширишга ёрдам беради.
Қанча вақт туради
Ушбу процедура 2 ойда бир марта амалга оширилади. Агар мутахассис сизга бу процедурани икки ойдан аввал такрорлаш кераклигини тавсия қилса бошқа мутахассис қидириб кўринг.
Киприкларни ламинациялаш процедурасининг амалга ошириш босқичлари:
Жараён 1 соат давом этади.
1-босқичда киприклар махсус валикка маҳкамланади. Валик турли ўлчамда бўлади. Киприклари калта ва қайрилиш яққол кўзга ташланиши учун С, киприклари ўртача узунликдаги ва ўртача узунликдаги қайрилиш учун М ва киприклари узун ҳамда табиий қайрилиб туриши учун Л ўлчамдагисан фойдаланилади.
2-босқичда киприкларга уларни қайрилиб туришини таъминловчи кимёвий восита суртилади.
3-босқичда киприклар қайрилишини мустаҳкамлайдиган ва кимёвий моддаларнинг зарарини камайтириб, уларни озиқлантирадиган кератинли восита суртилади.
4-босқичда киприклар бўялади.
5-босқичда киприкларга таркибида C витамини бўлган озиқлантирувчи йўғ суртилади.
Мавзуга доир:
- Қош ламинацияси қандай қилинади ва нима учун керак? Мутахассис жавоб беради
- Таниқли визажист аёллар соч ва юз парвариши борасида йўл қўйиладиган хатоларни санаб ўтди
- ББ, CC, ДД кремларнинг ўзига хос хусусияти ва фарқлари
- «Жуда арзон ва хавфсиз»: косметологлар мижозларни қандай алдайди?
- Макияжни тозалашда энг кўп йўл қўйиладиган 8 хато
- Юз терисини гўзаллаштиришнинг энг осон ва тезкор усуллари
- 30 ёшдан ошган аёлларга зарур бўлган 5 та анти-аге маҳсулот
- Тери макияждан дам олиши керакми? Мутахассис жавоб беради