Ўзбекистон—Тожикистон чегарасида 1 февраль, душанба куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Хабар берилишича, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 135 километр жанубий-ғарбий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 10 километр чуқурликда, магнитудаси 3,3 баллга тенг бўлган.
Ер ости силкинишлари кучи Гулистон шаҳрида 2 баллни ташкил этган.
Аввалроқ 17 январь куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида унча кучли бўлмаган ер ости силкинишлари қайд этилгани, 11 январь куни Фарғона водийси вилоятларида зилзила сезилгани, 1 январь куни Тошкент шаҳрида 3 баллик зилзила қайд этилгани, 22 январда Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона ва Андижон вилоятларида сезилгани ҳамда шундай зилзиладан яна бири 29 январь куни Наманганда ҳам сезилгани ҳақида хабар берилганди.