Пойтахт жамоат транспортининг оператори «Тошшаҳартрансхизмат» (ТШТХ) компанияси босқичма-босқич ходимлар штати ва фаолиятини оптималлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган анжуман вақтида Тошкент Транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраев маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Штатларнинг қисқартирилиши ҳар йили 6,14 миллион доллардан ортиқ маблағни тежаб қолиш имконини беради. Бунга ТШТХ ва компания таркибига кирувчи барча саккизта автобус паркини ўзгартириш орқали эришилади.
Тошкент транспортининг бош режасини яратиш устида иш олиб бораётган Туркиянинг Kalyon Ulaştırma транспорт инжиниринг компанияси ходимлар маошини уларнинг сонини оптималлаштириш орқали оширишни тавсия қилмоқда.
Тадқимотга кўра, йўловчиларни ташиш бўйича хориж корхоналарида маошлар ТШТХ корхоналарига тўланадиган маошдан сезиларли даражада кўп. ТШТХ ходимлари ўртача 100 доллар ишлаб топади.
Автобус ҳайдовчисининг ойлиги, устамалари билан бирга, 213 долларни ташкил этади. Измирда эса бу каби ходимлар 580 доллар, Москвада — 600 доллардан ортиқ, Париж ва Сеулда — 2000 доллардан ортиқ маош олади.
Йўл учун тўловларни назорат қилиш функцияси Транспорт бошқармасига берилади, шу сабабли контролёрлар бошқарма ходимларига айланади. ТШТХ раҳбарининг сўзларига кўра, ёқилғи қуйиш ва ҳаракатланувчи таркибни ювиш босқичма-босқич аутсорсингга ўтказилиши ҳисобига ҳам маблағлар тежалади.
«Автобус парклари фақат йўловчиларни ташиш билан шуғулланади. Шунинг ҳисобига ходимлар сони оптимиллаштирилади. Бу одамлар ишни йўқотади дегани эмас», — дейди Анвар Жўраев.
Аввалроқ Тошкентдаги автобус бекатлари дўконлариз бўлиши ҳақида хабар берилганди.