Россия пойтахти Москвада 14 декабрдан COVID-19’га қарши вакцина олиши мумкин бўлганлар рўйхати кенгайтирилади. Москва мери Сергей Собяниннинг маълум қилишича, энди давлат хизматлари марказлари, маданият соҳаси ходимлари, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари ҳам коронавирусга қарши эмланиши мумкин. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
«Иш юзасидан улар миллионлаб одамлар билан мулоқотда бўлади, ўзини хатарга қўяди, касалланганда эса атрофдагилар учун хавф туғдиради», — дейилади Собяниннинг сайтида.
Москвада эмлаш марказлари 5 декабрдан очилди. Вакцинани қабул қилиш имкониятига дастлаб таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа ходимлари эга бўлди.
10 декабрь куни Сергей Собянин беш кун ичида олти минг киши эмланган, яна 20 минг киши эмланиш учун рўйхатдан ўтган.
Аввалроқ Сергей Собянин шаҳар аҳолисининг 7 миллион нафари COVID-19’га қарши эмланиши кераклигини айтганди.