UzAuto Motors компаниясининг Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг 21/31-сонли ишига оид 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича ўтказилаётган суд жараёни якунлангани ва судда Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors компаниясига ютқазгани ҳақида хабар берилганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев суд қарори бўйича ўз муносабатини билдирди.
UzAuto Motors ва уни қўллаб-қувватловчиларнинг ҳарак(ж)атлари зое кетмади. Улар шуни исташди, шу бўлди, улар «бўл» деди, бўлди, «бўлма», деса, бўлмасди.Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ҳам суднинг мазкур қарорига нисбатан ўз фикрини билдирди ва одил судлов қарор топишига қилган умиди пучга чиққанини маълум қилди.Уларга қанча гул, пул, куч, эътибор керак бўлса, ҳаммаси муҳайё. Фақат одамларнинг ишончи ва ҳурматидан ташқари... Аммо улар учун бир чақалик қиймати йўқ ишонч ва ҳурматсиз ҳам улар ғолиб, буюк ва тенгсиз бўлиб қолаверишлари мумкин. Чунки улар «эски Ўзбекистон» бўла туриб «янги Ўзбекистон»ни мағлуб эта олдилар.
Хуллас, янги Ўзбекистондаги «эски Ўзбекистон»га «ғалаба» муборак!
Судга эса гап ҳам йўқ.
Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
UzAuto Motors’га оид бугунги суд қарори мамлакатда монополияга қарши кураш, соғлом рақобат муҳитини яратиш борасида айтилаётган барча гаплар, кутилаётган ислоҳотлар илдизига болта урди.Эслатиб ўтамиз, депутат Расул Кушербаевнинг танқидлари ортидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2020 йилнинг июль ойида UzAuto Motors АЖга нисбатан иш қўзғатган эди. Қўмита компания томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузиш аломатларини аниқлаган.Гарчи бундан анча олдин суд қарори «олиб-сотар» UzAuto Motors фойдасига чиқишига оид тахминларни бир неча манбалардан эшитсам-да, лекин ноумид шайтон дея одил судлов қарор топишига охиригача умидвор эдим. Афсус, минг афсус....
Дониёр Ғаниев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Қўмитанинг 2020 йил 19 август куни ўтказилган йиғилишида махсус комиссия томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобиль нархларини асоссиз оширганини тасдиқлаган. Унга кўра, автомобиллар нархи 3 миллион сўмдан 19 миллион сўмгача асоссиз оширилгани аниқланган. Қўмита нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берган. UzAuto Motors эса бунга «автомобиллар нархи асосли ва ҳозир нархни пасайтириш имконсиз» дея жавоб қайтарган эди.
Мазкур ўрганиш натижалари омма учун эълон қилингач UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор устидан судга шикоят қилишини билдирганди ва кейинроқ компания Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилгани маълум бўлганди.
Компаниянинг судга мурожаат қилгани маълум бўлгач, Расул Кушербаев ўз муносабатини билдириб, «Кўрамиз, суд бу ишни қанчалик мустақил кўриб чиқиб, қонунларга асосан қарор қабул қиларкан. Шунча қийинчилик билан халқ розилиги учун бошни кундага қўйиб қилинаётган ишдан ҳафсала пир бўлмасин-да, ишқилиб», — дея ёзганди.
UzAuto Motors ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги суд жараёни 2 октябрь куни бошланган, 9 октябрда ўтказилган суд мажлисида UzAuto Motors товарлар нархини шакллантириш махфий ҳужжатларга асосланганини билдирган ва суд 16 октябрдаги мажлисда ишни ёпиқ тартибда кўришни бошлаган.
23 октябрда бўлиб ўтган суд мажлисида UzAuto Motors четдан олиб келинган бутловчи эҳтиёт қисмларнинг нархи ошиши, хорижий валюта курси ошиши таннархларни шакллантиришида таъсир қилишини таъкидлаб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу ҳолатни ҳисобга олмаганини билдирган. Бунга жавобан қўмита вакиллари текшириш давомида бир неча маротаба ҳужжатлар тақдим этиш сўралганида компания томонидан тегишли ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, текшириш муддати якунланишига кам вақт қолганлиги сабабли умумий ҳисоб-китоблар танлов асосида ўрганиб чиқилганлиги маълум қилган.
Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30-октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи UzAuto Motors АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди.
Суд жараёнлари орасида UzAuto Motors компанияси турли баёнотлар қилиб, Монополияга қарши курашиш қўмитасини ОАВга босим ўтказаётганликда айблади. Монополияга қарши курашиш қўмитаси эса UzAuto Motors’ни давлат органига нисбатан ахлоқий меъёрлардан чиқмаган ҳолда мулоҳаза юритишга чақирди. Якунда UzAuto Motors’нинг мазкур айблови ўз тасдиғини топмади.
Изоҳ (0)