Канадада 9 октябрь ҳолатига кўра охирги бир сутка давомида коронавирус юқтириб олиш бўйича 2558 та янги ҳолат қайд этилди ва бу мамлакатдаги касалланишларнинг бир кунлик сони бўйича янги антирекорд. Бу ҳақда 9 октябрь куни Канада Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Мамлакатдаги аввалги антирекорд бир кун аввал 8 октябрда кузатилган ва шу куни 2436 та янги касалланиш ҳолати қайд этилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Канадада 178 117 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, шундан 149 524 нафари касалликдан тузалган. Мамлакатда 9585 нафар бемор COVID-19 коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган (охирги бир суткада 28 нафар киши инфекция асоратлари оқибатида вафот этган).
Канадада эпидемия даври мобайнида аҳолидан COVID-19 касалланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида жами 8,4 миллиард тест олинган.
Аввалроқ Канада ҳукумати мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини маълум қилганди. Бош вазир Жастин Трюдо вазият баҳордагидан ҳам оғирроқ тус олиши мумкинлигини билдирган.