Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) 21 сентябрь, душанба куни навбатдаги жангини ўтказади.
Ўзбекистонлик боксчига беларуслик Дмитрий Милюша (9-3-1, 4 КО) рақиблик қилади. Жанг 21 сентябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади.
Шоҳжаҳон сўнгги жангини 2020 йилнинг январида ўтказиб, унда мексикалик Адриан Эстреллани (29-5, 24 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев ҳозирга қадар проф боксдаги барча 18 та жангида ғалаба қозонган. 16 та жангда рақибларини нокаут эвазига таслим қилган.
Милюша эса 13 та жанг ўтказиб, уларнинг тўққизтасида ғалаба қозонган (4 та нокаут), уч бор мағлубиятга учраган ва бир марта дуранг қайд этган.
Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги барча жангларни томоша қилинг (видео)