Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Тожикистон мустақиллиги куни муносабати билан президент Эмомали Раҳмонни табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Тожикистон президентига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги ютуқлар, дўст Тожикистон халқига эса тинчлик-омонлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади.
Тожикистонда ушбу сана 1991 йилдан бери байрам сифатида нишонланади.
Аввалроқ Мустақиллик куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни табриклагани, Президент табрик йўллаган хорижий ҳамкорларга миннатдорлик билдиргани хабар берилган эди.