АҚШнинг Жэксонвилл (Флорида штати) шаҳрида ўтказиладиган UFC 249 мусобақаси Ўзбекистонда жонли эфирга узатилади.
UzReport телеканали мусобақани Ўзбекистонда трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мусобақа Тошкент вақти билан 10 май куни тонгги соат 05:00 да бошланади.
Кечанинг асосий жанги енгил вазн тоифасининг таниқли вакиллари Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи ўртасида кечади. Мусобақанинг яна бир марказий жангида Генри Сеҳудо ва Доминик Круз ўзаро тўқнаш келади. Шунингдек, мазкур кечада Дональд Серроне ва Энтони Петтис ўртасида реванш жанги ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)