Transfermarkt портали 2008 йилнинг энг қиммат футболчилари рўйхатини ёдга олди ва улардан тузилган рамзий терма жамоани тақдим этди.
2008 йилда ҳам «Барселона» собиқ ҳужумчиси Роналдиньо дунёнинг энг қиммат футболчиси номини сақлаб қолганди (80 милилон евро). Иккинчи ўриндаги Кака ҳам (70 миллион евро) ўз жойида қолган. Бир йил аввал ўнликдан жой ололмаган Криштиану Роналду (60) бирданига 3-поғонага кўтарилиб олганди. Худди шу нархга баҳоланган Лионель Месси эса тўртинчи ўринга жойлашган. 2007 йилда Топ-5 дан ўрин олган Терри Анри ва Андрей Шевченкога бу сафар ўнликдан жой топилмаган.
2008 йилнинг энг қиммат ўн футболчиси:
1. Роналдиньо — 80 миллион евро
2. Кака — 70 миллион евро
3. Криштиану Роналду — 60 миллион евро
4. Лионель Месси — 60 миллион евро
5. Стивен Жеррард — 45 миллион евро
6. Златан Ибрагимович — 45 миллион евро
7. Фернандо Торрес — 40 миллион евро
8. Дидье Дрогба — 40 миллион евро
9. Самюуэль Это’O — 40 миллион евро
10. Франческо Тотти — 40 миллион евро
Тўлиқ рўйхат:2008 йилнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа эса қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Жанлуижи Буффон (33 миллион евро);
Ҳимоячилар: Жон Терри (33), Рио Фердинанд (33), Серхио Рамос (32);
Ярим ҳимоячилар: Фрэнк Лэмпард (38), Стивен Жеррард (45), Кака (70), Роналдиньо (80), Лионель Месси (60);
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду (60), Златан Ибрагимович (45).