2020 йил 1 мартдан Германиянинг Мюнхен шаҳрида тунги вақтларда такси хизматларидан фойдаланган хотин-қизларнинг муайян харажатларини компенсация қиладиган ваучерлар жорий қилинди. Бу ҳақда шаҳарнинг расмий порталида хабар қилинган.
16 ёшдан ҳар қандай хотин-қизлар (жумладан, хорижликлар) таксида юриши учун 5 еврогача масофага ваучер олиши мумкин. Ваучер соат 22:00 дан тонги 06:00 га қадар амал қилади ва ундан уйга ёки меҳмонхонага етиб олишда фойдаланиш мумкин. Ушбу купонлардан ресторанлар ва тунги клубларга бориш учун фойдаланиб бўлмайди.
Тунда уйга ёлғиз қайтаётган хотин-қизлар ҳар доим ҳам ўзларини хавфсизликда ҳис этавермайди, айниқса, тунда одамлар кам ёки умуман бўлмаганда улар ваҳимага тушади. Ҳатто хавф даражаси паст бўлган одам кўпроқ ерларда ҳам айрим аёлларда қўрқув бўлади. Такси эса — заиф жинс вакилларининг уйга етиб олишидаги энг хавфсиз транспорт воситаларидан бири.
Ваучерларни Мюнхен шаҳар бошқармасидан олиш мумкин. Бошқарма бир нафар аёлга кўпи билан учта купон бермоқда, битта сафар учун битта ваучердан фойдаланилади.
Augsburger Allgemein маълумотларига кўра, лойиҳага тахминан бир миллион евро маблағ сарфланган. Дастур ярим йил давомида синов тариқасида ишлайди. Мюнхен аҳолиси бир миллиондан кўп бўлган шаҳарлар орасида ушбу тизимни жорий этган биринчи ҳудудга айланган.