Ҳиндистонда пишириқлар учун кўкнор етиштирадиган фермерлар кутилмаган муаммодан шикоят қилмоқда, деб ёзади TJournal.
Вақти-вақти билан ҳосилга салбий таъсир кўрсатувчи табиий офатларга яна бир муаммо қўшилди: қушлар, хусусан, тўтиқушлар ҳосилни еб қўймоқда.
Ҳиндистонда кўкнор қонунан етиштириладиган 44 минг гектар ер майдони мавжуд. Шундан 38 минг гектари Мадхя-Прадеш штатида жойлашган. Кўкнор етиштирилиши маҳаллий иқтисодиётга сезиларли ҳисса қўшади. Бир неча йил аввал ёввойи тўтиқушлар кўкнор мазасини олган, эндиликда кўплаб қушлар далалардаги ҳосилни еб қўймоқда. Мадхя-Прадешдан ташқари кўкнор етиштирувчи бошқа штатлар ҳам жабр кўрмоқда.