Microsoft компанияси «Шимолий кореялик хакерлар гуруҳи томонидан киберҳужумлар ўтказишда» фойдаланиладиган сайтлар доменини олиб қўйиш имконини берадиган суд ордерини олди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Компаниянинг маълум қилишича, федерал суд Thallium номли гуруҳ томонидан бошқариладиган 50 та доменни назоратга олишга рухсат берган. Мазкур гуруҳ Microsoft бренди ва маҳсулот белгиларидан фойдаланиб, фирибгарлик билан шуғулланиб келган.
«Мазкур тармоқлар қурбонларни қидириш билан шуғулланган. Шундан сўнг, уларнинг интернетдаги маълумотларидан фойдаланган, компьютерларини зарарлаган, тармоқ хавфсизлигига путур етказиб, шахсий маълумотларни ўғирлаган», — дейди Microsoft’нинг хавфсизлик ва мижозлар маълумоти ҳимояси бўйича вице-президенти.
Таъкидланишича, қубонлар қаторидан давлат хизматчилари, таҳлилий марказлар, университет ходимлари, ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек, ядровий илм-фан масалалари билан шуғулланувчи инсонлар ўрин олган. Virginия суди томонидан чиқарилган ҳукм Microsoft’га доменларни назорат остига олишини таъминлайди.
Бу эса «сайтлар эндиликда ҳужумларни уюштиришда улардан фойдалана олмаслигини билдиради».