Европада янги йилни шаҳар кўчаларида кутиб олиш одат тусига кирган, у ерда ўнлаб концертлар уюштирилади ва феерверклар ёндирилади. Европада жуда арзон ва қувноқ ўтказиш мумкин бўлган янги йил тадбирлари ҳақида ҳикоя қиламиз.
1. Амстердамдаги каналлар бўйида уюштириладиган концертлар, Голландия
Амстердамда бутун шаҳар бўйлаб концертлар маҳаллий вақт билан 21:00 да бошланади: Чайнатаундаги Ноймаркт майдонида, Лэйдсеплейн қувноқ майдони ва Рейкмюзеум ёнидаги Рембрандтлейнда қизиқарли томошалар уюштирилади. Ушбу майфонларнинг ҳар бирида ва бошқа ўнлаб кўчаларда камида мусиқачилар ёки диджейлар куй-қўшиқ ижро этади.
Феерверк анъанага кўра Амстел дарёсидаги кема музей жойлашган, Магере-Брюг кўприги яқинида, Остредок туманида амалга оширилади.
2. Турли рангларда товланадиган чароғон Лиссабон, ПортугалияДекабрь бошида шаҳардаги барча кўча ва майдонлар гулчамбарлар билан безатилиб, биноларда байрамона шукуҳ берувчи турли чироқлар ёқилади. Янги йилда учрашиш учун энг оммавий учрашув жойлари бу – Праса-ду-Комерсиу майдони ҳамда Миллатлар парки.
Праса-ду-Комерсиуда 31 декабрда бошланадиган концертлар 3 январга қадар давом этади.
Шунингдек, Россио ва Тежу дарёси бўйидаги Белем майоғи яқинидаги Камоеш майдонида ўтадиган концертлар ҳам машҳур. Португалияликларнинг кўпчилиги Кашкайш, Эшторил ва Оэйраш соҳил дам олиш масканларидаги курант соатлар бонгини тинглаб янги йилни кутиб олади.
3. Римдаги қадимий вайроналарда ўтадиган концертлар, Италия
Римликлар Рождествони уйда, Янги йилни эса проссеко қадаҳини кўтарган ҳолда шаҳар кўчаларида кутиб олади. Шаҳранинг асосий майдонларида Рождествогача ярмаркалар, 25 декабрдан 1 январгача эса мусиқачиларнинг томошалари ўтади. Асосий концерт ва феерверк янги йил кечасида Виа деи Фори Империалида ўтказилади. Оммавийлиги жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи шаҳар майдони — Пяцса дел Пополо. Бу ерда концертлар, феерверклар, лазер шоу ва юзлаб одамлар янги йилгача рақамларни тескари санаб эски йилнинг сўнгги сонияларини ўтказади.
4. Мадриддаги 12 бахт узумини ейиш анъанаси, Испания
Мадридликлар янги йил кириб келиши олдидан барча оила аъзолари билан 12 узум шингилини ейиш ва шаҳар марказий майдонидаги Пуэрта дел Сол курантлари бонгини тинглаш учун кўчаларга чиқади. Мадриддаги энг чиройли арча ҳам шу майдонда безатилади ва янги йил мушакбозлиги ҳам ўтказилади. Алкала дарвозалари ёнидаги Пласа Майор, Пласа-де-ла-Виля ва Гран Виада концертлар уюштирилади, мадридликлар Сол ва Ла Латина барларида тунги марафон уюштиради.
5. Берлиндаги очиқ осмон остида ўтадиган фестиваль, ГерманияБерлин клубларда ҳаёт қайнаши ва мусиқий фестиваллари билан оламга машҳур. Ҳар йили 31 декабрда шаҳарга Европадаги энг катта Силвестр бепул фестивалида иштирок этиш учун миллион нафардан кўпроқ одам ташриф буюради. Фестиваль очиқ осмон остида, икки километр майдондаги бешта саҳнада ўтади. Страссе 17 жуниъда ўтадиган катта тадбир Бранденбург дарвозалари ва Ғалаба колоннасини боғлайди.
Маҳаллий вақт билан 18:30 да диджейлар ва маҳаллий гуруҳлар аста-секин ижро композицияларини тақдим қилади, хедлайнер яъни кечанинг асосий юлдузлари 21:45 да саҳнага чиқади ва тонгга қадар қўшиқлар куйлайди, концерт телевидение орқали тўғридан тўғри эфирда намойиш қилинади. Ярим тунда Бранденбург дарвозаси олдида зўр мушакбозлик ўтказилади.