Молотов—Риббентроп пакти Совет Иттифоқи ва нацистлар Германияси ўртасидаги иттифоқчилик келишуви бўлган. Бу ҳақда Польша бош вазири Матеуш Моравецки маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Моравецки Варшаванинг Иккинчи жаҳон уруши бошланиши ҳодисаларига муносабатини баён қилган ва ҳозирги Россия расмийларини сталинизмни қўллаб-қувватлашда айблаган.
«Дунё тарихидаги энг манфур жиноятчилардан бири бўлган Сталиннинг энг асосий қурбони — Россия халқи ҳақиқатни билишга ҳақли. Россияликлар эркин инсонлар эканлиги ва Путиннинг ҳукумати оқлашга уринган тақдирда ҳам сталинизмни инкор этишига ишонаман», — дейилади баёнотда.
Польша бош вазирининг баёноти Россия президенти Владимир Путиннинг 19 декабрь куни бўлиб ўтган йиллик матбуот анжуманидаги сўзларига жавоб бўлди. Ўшанда Путин СССР Германия билан ҳужум қилмаслик ҳақидаги шартномани имзолаган охирги давлат бўлганини таъкидлаганди.