3 июнь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Spark машинаси йўлнинг қарама-қарши томонда ҳаракатланаётгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалди. Тошкент вилояти ЙҲҲБнинг «Дарё»га маълум қилишича, Spark ҳайдовчисига чора кўриш мақсадида автоуловни қидириш тадбирлари кўрилди.
Қидирув ва суриштирув натижасида Spark машинаси ва унинг ҳайдовчиси топилди. ЙПХ инспекторлари 1996 йилда туғилган қизга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирди. Ҳайдовчи энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида — 1 722 400 сўм жаримага тортилди.
Spark ҳайдовчисининг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилгани ва огоҳлантириш талонининг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.