Тошкент шаҳар Миробод туманида Topchan номи билан Ўзбекистондаги илк хостел (арзон меҳмонхона) очилади. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар берди.
Ҳозирда ҳостел меҳмонларни қабул қилишга тайёр, муассаса ўз фаолиятини расмийлаштириш ишлари якунлангач бошлайди. Topchan Шимолий вокзал яқинида, Саккизинчи март кўчасида жойлашган.Аввал корейс ресторани жойлашган бинода ҳозир умумий яшаш хонаси, ҳожатхоналар, катта ошхона, бар ва ўйин зали жой олган. Ҳаттоки одатда бундай муассасаларда бўлмайдиган сауна ва ёпиқ бассейн мавжудлиги ҳам айтилган. Хостелда бир кун яшаш нархи 12 долларга тушиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)