АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жорж Кролл 5 ноябрь куни Бухорога ташрифи доирасида Абу Али ибн Сино номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Восточний экспресс» нашри хабар бермоқда.
Марказда талабалар, ўқувчилар ва муассаса ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Элчи кутубхонага АҚШ тарихи, ахборот технологиялари бўйича бир неча ўнлаб китоблар ва луғатлар тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни Жорж Крол ҳамда Давлат археология ва тарих музейи директори Абдурашид Закрилаев «Арк» номли Бухоро давлат археология ва тарих музейида қайта тикланган бадиий буюмлар кўргазмасини тантанали равишда очди.