Яна бир тугамайдиган уруш: АҚШ Венесуэлада режимни ағдармоқчими?
Қўшма Штатлар ҳамда Венесуэланинг усиз ҳам яхши бўлмаган муносабатлари янада таранглашди. Вашингтон мамлакат қирғоқлари яқинига флот, хусусан ядровий сувости кемаси юборди. Мақолада бир вақтлар қалин иттифоқчи бўлган мазкур икки давлат қандай қилиб душманларга айлангани ҳамда АҚШнинг президент Мадуро режимини ағдарариш имконияти ҳақида сўз боради.