Исроил Олий суди ҳукуматни фаластинлик маҳбусларга етарли овқат бермаганликда айблади
Суд 7 сентябрь куни ҳукуматга маҳбусларнинг озиқ-овқат миқдори ва сифатини яхшилаш бўйича топшириқ берди. Хусусан, уларни 3 маҳал овқатлантириш талаби қўйилди. Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир суд қарорига қарши чиқиб, қамоқдагиларга минимал шароитлар яратилишини таъкидлади.