Тошкент
USD:

--

RUB:

--

EUR:

--

Яхши янгиликлар:

Ўзбекча
  • Ўзбекистон
    • Тошкент ш.
    • Қорақалпоғистон
    • Aндижон
    • Фарғона
    • Наманган
    • Самарқанд
    • Бухоро
    • Хоразм
    • Сурхондарё
    • Қашқадарё
    • Жиззах
    • Сирдарё
    • Тошкент вилояти
    • Навоий
    • Об-ҳаво
    • Меҳридарё
    • Бошқалар
  • Марказий Осиё
    • Қирғизистон
    • Қозоғистон
    • Туркманистон
    • Тожикистон
    • Афгонистон
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
    • Кино
    • Китоб
    • Мусиқа
    • Шоу-бизнес
      • Фарзанд
      • Гўзаллик
      • Карьера
      • Маслаҳатлар
      • Мода
      • Рецептлар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
  • Спорт
    • Футбол
    • UFC
    • Бокс
  • Лайфстайл
    • Аёллар саҳифаси
    • Технологиялар
    • Авто
    • Қўзиқорин
    • Саёҳат
    • Саломатлик
    • Таълим
      • Абитуриент
      • Инглиз тилини ўрганамиз!

Обуна нархи:

25 000 сўм /ой

Кабинет

News cover

«Қишлоқ хўжалигида сув тақчиллиги 14 фоизга етиши прогноз қилинмоқда» — Иброҳим Абдураҳмонов

Ҳозирда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сув тақчиллиги 9 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда 5 сентябрь куни ўтказилган Сенат мажлисида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, яқин келажакда соҳада сув тақчиллиги 14 фоизга етиши прогноз қилинмоқда.

«Минерал ўғитларни қўллаш натижасида жуда катта майдонларимиз тезликда шўрланиб кетмоқда. Бугунги кунда қарийб 100 минг гектар атрофида ўта шўрланган ерлар бор. Шунча ер ташландиқ бўлиб қоладими? 

Ҳозир қишлоқ хўжалиги учун зарур сув ҳажми 40 млрд метр кубни ташкил этади. Лекин соҳага 32 миллиард метр куб сув берилмоқда. Камомад жуда ҳам йирик. Лекин катта ҳажмдаги сувни Хоразм ва Қорақалпоғистондаги шўр тупроқни уч марталаб ювишга сарфлаяпмиз. Пахтадаги 3,5 миллиард метр куб сув асосан тупроқ ювишга кетади», деди вазир.

Иброҳим Абдураҳмонов ер шўрланишига чидамли навлар яратиш, муаммога қарши курашиш бўйича илмий тадқиқотлар қўллаб-қувватланишини айтди. Вазир сўзларига кўра, бугунги энг асосий муаммолардан бири тупроқ унумдорлиги билан боғлиқ. 

«2030 йилгача тупроқ унумдорлигига алоҳида эътибор берамиз. Ҳозир бир гектар ердан олинадиган даромад 2-3 минг доллар. Буни камида 5 минг долларга чиқариш мажбуриятимиз турибди», деди вазирлик раҳбари.
​
Аввалроқ «Дарё»да Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистондаги сув инқирозига оид қатор мақолалар эълон қилинган. Таҳлилларда сув тақчиллигини кучайтириувчи бир неча омиллар саналган. Жумладан, иқлим ўзгариши сабаб минтақада сув ресурслари камайиб бориши факт. Минтақа давлатларида ерларни эскича суғориш орқали сув ҳаддан ортиқ исроф қилинади. Соҳага замонавй технологиялар тезроқ жорий этилмаса, бу ҳам муаммони жиддийлаштиради.

Яна бир масала шундаки, «Толибон» Амударё ўзанида Қўштепа каналини қурмоқда. Канал ишга тушса, дарё сувининг 20 фоизи «тортиб олиниши» айтилган. Бу ҳам Ўзбекистонда сув тақчиллигини келтириб чиқарадиган жиддий омил сифатида кўриляпти.

Ўз вақтида, етарли чоралар кўрилмаса, минтақа келгусида сув билан боғлиқ муаммолар гирдобида қолиш хавфи катта. Ҳаттоки, таҳлилчилар танқислик ортиши туфайли яқин 10 йил ичида минтақада сув нархи бензиндан ҳам қиммат бўлишини тахмин қилмоқда.
18:50 / 06.09.2025

News cover

АҚШдаги Hyundai заводида 475 нафар ишчи қўлга олинди

АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) Hyundai ҳамда Kia электромобиллари учун аккумуляторлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиш майдонида рейд ўтказди. Жория штатидаги амалиёт натижасида нозирлар жами 475 ишчини ҳибсга олган. Бу АҚШ Ички хавфсизлик департаменти томонидан битта обектда ўтказилган энг йирик рейд сифатида баҳоланмоқда.

Жанубий Корея матбуотига кўра, қўлга олинганларнинг қарийб 300 нафари корейс фуқароларидир. Улар  ICE’нинг Жоржиядаги махсус марказига жойлаштирилган. Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги воқеага муносабат билдирди.

«Қўшма Штатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан фуқароларимиз манфаатлари ва компанияларимиз иқтисодий фаолиятига ноҳақ зарар етказилмаслиги керак», дейилади баёнотда.
​
Рейд давомида қўлга олинганлар
Фото: Тармоқдан

Рейд Hyundai ва LG Energy Solution’нинг 4,3 млрд долларлик қўшма лойиҳасини кечиктириши мумкин. Завод йил охирига қадар ишга тушиши режалаштирилган эди. У Hyundai, Kia ва Genesis электромобилларини қувватлантирувчи батареялар ишлаб чиқариши керак.

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти вакиллари рейд давомида қўлга олинган ходимлар мамлакатда ноқонуний равишда бўлиб турганини иддао қилган. Улар, шунингдек, тергов бир неча ой давом этишини билдирган.

Hyundai Мотор Group ва LG Energy Solution’нинг Жоржиядаги умумий инвестициялари 12,6 млрд долларга баҳоланмоқда. Бу штат тарихидаги энг катта саноат лойиҳаси саналади.

Hyundai Мотор Group’нинг Жоржиядаги заводи
Фото:AP

Таҳлилчиларнинг фикрича, ICE рейди Вашингтон ва Сеул ўртасидаги савдо музокараларини янада мураккаблаштириши мумкин. Қолаверса, ўтган ой Жанубий Корея Қўшма Штатларга 150 млрд долларлик сармоя киритишни ваъда қилган эди.
17:12 / 06.09.2025

News cover

Зеленский Путинни Киевга таклиф этди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путинга Киевда музокара ўтказиш таклифини берди ва Москвага боришни рад этди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

«У Киевга келсин. Ватанимга ҳар куни ракеталар билан ҳужум қилинаётган бир пайтда Москвага боролмайман. Террористлар пойтахтига бормайман», деди Владимир Зеленский  ABC News   нашрига берган интервюсида.

Унинг айтишича, Путин бу ҳолатни «яхши тушунади». Зеленский ва журналист Марта Раддац Ғарбий Украинадаги АҚШга тегишли бўлган, яқинда Россия ракеталари ҳужумига учраган завод ҳудудида интервью ўтказган. Украина раҳбарига кўра, Путин аслида учрашув ўтказишни истамайди ва урушни давом эттириш тарафдори.

Владимир Путин 3 сентябрь куни Зеленский билан учрашишга ҳеч қачон қарши бўлмаганини билдирган ва агар у тайёр бўлса, Москвага келишини айтган эди. Бироқ Зеленский бу таклифни реал музокарадан чалғитиш деб баҳолаган.

Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига эса ҳафта давомида Х ижтимоий тармоғида Австрия, Ватикан, Швейцария, Туркия ва Форс кўрфазидаги 3 та давлатни тилга олиб, бу мамлакатлар Зеленский иштирокидаги тинчлик музокараларини ўтказишга тайёр эканини билдирган.

«Агар инсон уруш пайтида учрашишни истамаса, албатта, у мен ёки бошқа томонлар учун қабул қилиб бўлмайдиган таклифлар қилади», деган Зеленский интервью давомида.

16:55 / 06.09.2025

News cover

Талабалар учун онлайн таълим кредити олиш қўлланмаси — барча босқичлар

Ўзбекистонда талабалар таълим кредитини онлайн шаклда қандай олишлари мумкинлиги ҳақида «КурсивМедиа» қўлланма тайёрлади.

Кундузги таълим шаклидаги олий таълим муассасаларида 2024/2025-ўқув йилининг бошланишида 707,3 минг талаба таҳсил олмоқда. Улар учун давлат томонидан молиявий ёрдам сифатида таълим кредити ажратилади.

Кимлар таълим кредитига эга бўлиши мумкин?

Кундузги таълим талабалари ва профессионал ўқувчилар ушбу кредитни олиши мумкин. Сиртқи, кечки ёки масофавий таълим шаклидаги талабалар бундан фойдалана олмайди.

Кредит миқдори ва шартлари

Биринчи курс талабалари тўлов-шартномада белгиланган тўлиқ суммани олади. Иккинчи курсдан бошлаб ўртача баҳо 3 дан паст бўлса, кредит фақат контрактнинг 80 фоизгача ажратилади. Хотин-қизлар учун фоиз ставкаси 0 фоиз, йигитлар учун эса 14 фоиз.

Ариза бериш босқичлари

Талаба аввало ўз маълумотларини электрон тизимларда текширади:
Олий таълим:  kontrakt.edu.uz, my.hemis.uz
Профессионал таълим: prof.edu.uz
Маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилгандан сўнг, ариза  talim-krediti.uz  сайтида юборилади. Тизим банклар таклифини тақдим этади ва талабага мос вариант танлаш имконини беради. Кредит маблағи бевосита таълим муассасаси ҳисобига ўтказилади.

Қайси банклар ажратади

Талабалар учун қуйидаги банклар таълим кредити ажратади:
Агробанк, Асакабанк, Алоқабанк, МКБанк, Халқ банки, Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк, Ҳамкорбанк, BRB, Turonbank, ОFB.

Қайтариш тартиби

Таълим тугагач, тўлов еттинчи ойда бошланади. Умумий муддат — 7 йил, бу эса битирувчиларга ишга жойлашиб молиявий мустақилликка эришиш имконини беради.
15:11 / 06.09.2025

News cover

«Сурункали алкоголизмни даволовчи восита» номли ихтиро патентланди

«Сурункали алкоголизмни даволовчи восита» номли ихтиро IAP 8081-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ва ҳуқуқий муҳофазага олинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Алкогольизм — бу спиртли ичимликларга патологик иштиёқ, уларга руҳий ва жисмоний қарамлик билан тавсифланган сурункали касалликдир. Яратилган ихтиро тиббиётда, хусусан, фармакология, наркология ва алкоголизмни даволаш учун ишлатилади.

Ихтиронинг мақсади — I ва II  босқичдаги алкоголизмни даволаш ва унинг қайталанишининг олдини олиш ҳисобланади. Ихтирони рўйхатдан ўтказиш, яъни патент олиш ривожланиш учун мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун зарурдир.

У ихтирони эгаси рухсатисиз бошқалар фойдаланишига йўл қўймаслик ҳуқуқини беради, бу эса ихтиронни ноҳалол рақобатдан ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланишдан потенциал фойда олиш имконини беради.
14:18 / 06.09.2025

News cover

Uzbekistan Airways Гоага мавсумий авиақатновларни тикламоқда

Реклама
19:30 / 05.09.2025
Ўзбекистон зилзиладан жабрланган афғонистонликларга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон зилзиладан жабрланган афғонистонликларга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон
19:07 / 06.09.2025
«Қишлоқ хўжалигида сув тақчиллиги 14 фоизга етиши прогноз қилинмоқда» — Иброҳим Абдураҳмонов

«Қишлоқ хўжалигида сув тақчиллиги 14 фоизга етиши прогноз қилинмоқда» — Иброҳим Абдураҳмонов

Ўзбекистон
18:50 / 06.09.2025
News cover

Капиталбанк БМТТДнинг “Умидани чақиринг” ташаббусига қўшилди

Реклама
15:23 / 05.09.2025

Ўзбекистон

News cover

Ўзбекистон зилзиладан жабрланган афғонистонликларга инсонпарварлик ёрдами юборди

Озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий буюмлар ортилган 300 тоннага яқин юк Балхга етказилган.

19:07 / 06.09.2025
News cover

«Қишлоқ хўжалигида сув тақчиллиги 14 фоизга етиши прогноз қилинмоқда» — Иброҳим Абдураҳмонов

18:50 / 06.09.2025
News cover

Талабалар учун онлайн таълим кредити олиш қўлланмаси — барча босқичлар

15:11 / 06.09.2025
News cover

«Сурункали алкоголизмни даволовчи восита» номли ихтиро патентланди

14:18 / 06.09.2025
News cover

Ўзбекистонда исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади

12:43 / 06.09.2025

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

25 000 сўм / ойига

Обуна сотиб олинг

Дунё

Танзанияда кемирувчиларга одамларни қутқариш ва сил касаллигини аниқлаш ўргатилмоқда — AP

Танзанияда кемирувчиларга одамларни қутқариш ва сил касаллигини аниқлаш ўргатилмоқда — AP

22:15 / 05.09.2025
Японияда ўзини “космонавт” деб таништирган фирибгар 80 ёшли аёлни чув туширди

Японияда ўзини “космонавт” деб таништирган фирибгар 80 ёшли аёлни чув туширди

21:04 / 05.09.2025
Пентагон Европа Иттифоқига ҳарбий ёрдамни тўхтатиши ҳақида расман хабар берди — Литва Мудофаа вазирлиги

Пентагон Европа Иттифоқига ҳарбий ёрдамни тўхтатиши ҳақида расман хабар берди — Литва Мудофаа вазирлиги

20:20 / 05.09.2025
Трамп Оқ уйдаги кечки овқатда Apple, Google ва бошқа IT компаниялар раҳбарларини қабул қилди

Трамп Оқ уйдаги кечки овқатда Apple, Google ва бошқа IT компаниялар раҳбарларини қабул қилди

20:10 / 05.09.2025
Трамп маъмурияти Конгресс рухсатисиз КХДРда махсус операция ўтказган — NYT

Трамп маъмурияти Конгресс рухсатисиз КХДРда махсус операция ўтказган — NYT

Вазифани бажариш учун Шимолий Кореяга махсус кучлар гуруҳи юборилган. Бироқ мамлакат қирғоқларига тушган ҳарбийларни ёнидан ўтаётган қайиқдаги одамлар кўриб қолган. Аскарлар гувоҳларга қарата ўқ узишни бошлаган, улар эҳтимол балиқчилар бўлган, чунки уларда қурол ҳам, ҳарбий кийим ҳам бўлмаган.

22:40 / 05.09.2025

Дарё+

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

1946 йил октябрь ойи бошларида Ньюренбергда узоқ вақт давом этган жараёндан сўнг халқаро суд нацистлар Германияси ташқи ишлар вазири Иохим фон Риббентропга ўлим жазоси беради. Орадан икки ҳафта ўтгач, ҳукм ижро этилади ва дипломат қатл этилади. Уни дорга осиб ўлдиришади. Ўшанда у 53 ёшда эди

00:25 / 01.06.2025
Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

20:05 / 27.05.2025
Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

00:00 / 27.05.2025
Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

23:26 / 22.05.2025
Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

20:00 / 21.05.2025

Жонли

Сўнги янгиликлар

Ўзбекистон зилзиладан жабрланган афғонистонликларга инсонпарварлик ёрдами юборди

19:07 / 06.09.2025

Европа Иттифоқи Google’га салкам 3 миллиард евро жарима солди

19:01 / 06.09.2025

«Қишлоқ хўжалигида сув тақчиллиги 14 фоизга етиши прогноз қилинмоқда» — Иброҳим Абдураҳмонов

18:50 / 06.09.2025

Марк Цукерберг ижтимоий тармоқлардаги муаммолар туфайли Марк Цукербергни судга берди

18:16 / 06.09.2025

Трамп Венесуэла самолётларини уриб тушириш билан таҳдид қилди

18:03 / 06.09.2025

Машҳур теглар

ДунёЎзбекистонИқтисодиётСпортПулТехнологияФутболШоу-бизнесКиноСаёҳат

Тавсиялар

Дарё FM

00:00
70%

Дарё Шортс

Лайфстайл ва Маданият

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Иловалардан фойдаланишда мақсад ва даражангиздан келиб чиқинг: янги бошловчиларга ўйин тарзидаги форматлар фойдали бўлса, тажрибали ўқувчиларга чуқур амалиёт ва такрорлаш учун мўлжалланган вариантлар тўғри келади.
18:58 / 05.09.2025
Аёллар рациони: овқатланиш гормонал мувозанат ва кайфиятга қандай таъсир кўрсатади?

Аёллар рациони: овқатланиш гормонал мувозанат ва кайфиятга қандай таъсир кўрсатади?

  • Овқатланиш аёлларнинг гормонал мувозанати ва руҳий ҳолатини бошқаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Омега-3 ёғ кислоталарига бой маҳсулотлар (лосос, ёнғоқ) “бахт гормони” деб аталувчи серотонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, бу эса кайфиятни кўтаради ва хавотирни пасайтиради.
17:34 / 05.09.2025
Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

09:00 / 05.09.2025
Қизларга пушти, ўғил болаларга эса кўк рангдаги кийимларни кийдириш қачон ва нима сабабдан бошланган?

Қизларга пушти, ўғил болаларга эса кўк рангдаги кийимларни кийдириш қачон ва нима сабабдан бошланган?

20:30 / 04.09.2025
Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

18:35 / 04.09.2025
Кузда қайси витаминларни қабул қилиш керак? Мутахассислар тавсияси

Кузда қайси витаминларни қабул қилиш керак? Мутахассислар тавсияси

16:35 / 04.09.2025

Спорт

Кетма-кет икки йил давомида ўзбекистонлик футбол мухлисларини хурсанд қилган Темур Кападзе 44 ёшга тўлди

Кетма-кет икки йил давомида ўзбекистонлик футбол мухлисларини хурсанд қилган Темур Кападзе 44 ёшга тўлди

16:21 / 06.09.2025
«Барселона» ҳимоячи қидирмоқда

«Барселона» ҳимоячи қидирмоқда

13:59 / 06.09.2025
Ўзбекистон CAFA мусобақаси гуруҳ босқичидан кейин неча балл ишлаб олгани маълум бўлди

Ўзбекистон CAFA мусобақаси гуруҳ босқичидан кейин неча балл ишлаб олгани маълум бўлди

12:57 / 06.09.2025
Луис Суарес рақиб жамоа ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди

Луис Суарес рақиб жамоа ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди

11:49 / 06.09.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунини ҳам мағлубиятсиз якунлади

Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунини ҳам мағлубиятсиз якунлади

10:20 / 06.09.2025

Авто

“Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

20:05 / 24.08.2025

Tesla олти ўриндиқли янги кроссоверни тақдим этди (фото)

01:30 / 21.08.2025

Аёллар учун машиналар: Қизлар севиб ҳайдайдиган 7 та автомобиль

20:30 / 20.08.2025

Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин 

03:35 / 19.08.2025

Видеолар

News cover

Путин 150 ёшгача яшаш мумкинлигига ишонади, Португалияда миллий мотам

News cover

Трамп “жаннатга кирмоқчи”, Зеленский Путин билан Москвада учрашмайди, Афғонистонда яна зилзила

News cover

Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берилди, Украинага тинчликка эришиш шартлари қўйилди

News cover

НАТО Россия чегарасига яқинлашди, Афғонистонда зилзила оқибатида 1400 киши ҳалок бўлди

News cover

Байден АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчиликларни тан олди

Пул

Андижонда кредитини тўламаган фуқаронинг уйи аукционга чиқарилди

Андижонда кредитини тўламаган фуқаронинг уйи аукционга чиқарилди

MИБ ходимларни ундан қарзини тўлашни бир неча бор сўраган. Бироқ қарздор талабни бажармаган.
20:30 / 05.09.2025

Ўзбекистонда қайси соҳаларда коррупсия кўплиги очиқланди

17:38 / 05.09.2025

Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан ошди

16:18 / 05.09.2025

Ўзбекистонда доллар уч кунлик пастлашдан кейин кўтарилди

16:12 / 04.09.2025

Шоу-бизнес

Тадбиркорликда ҳам муваффақиятга эришган Болливуд юлдузлари

Тадбиркорликда ҳам муваффақиятга эришган Болливуд юлдузлари

Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон продюсерлик компанияси ҳамда спорт жамоасига эгалик қилади

13:22 / 06.09.2025

Мусиқа дунёсининг тиним билмас қироличаси — Бейонсенинг ҳаёти, фаолияти, муваффақият сирлари ва у ҳақдаги фитначилар назарияси ҳақида

16:52 / 05.09.2025

“Қизимнинг бошини тешиб, қон олишди”. Жаҳонгир Хўжаев оталик масъулияти ва АҚШдаги бизнеси ҳақида

16:27 / 05.09.2025

“Отасининг номига лойиқ бўлмабди, деган қарғишлар эшитдим”. Марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг қизи никоҳ оқшомидаги кўнгилсизлик ҳақида гапириб берди

12:13 / 05.09.2025

Китоб

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025

Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

13:51 / 31.07.2025

Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

22:25 / 12.06.2025

Таълим

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

18:58 / 05.09.2025

Тошкентда ижара уй нархлари қандай?

23:54 / 04.09.2025

“Менга бунинг кераги йўқ”: болага ҳамма фанни ўрганиш зарурлигини қандай тушунтирса бўлади?

11:14 / 04.09.2025

Сайёҳат

102 ёшли япониялик Фужи тоғини забт этган энг кекса одам бўлди

102 ёшли япониялик Фужи тоғини забт этган энг кекса одам бўлди

14:01 / 06.09.2025

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

09:00 / 05.09.2025

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025
  • Интернет-нашр
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

“Дарё” интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санада 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган. Матнли материалларни тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга “daryo.uz” сайтига гиперхавола мавжуд бўлган ва/ёки “Дарё” интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади.

Хато топдингизми? Ctrl+Enter ни босинг

18+ - Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин.

Электрон манзил: info@daryo.uz

© «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

Ишлаб чиқувчи: Online Service Group

Бош саҳифа

Тавсиялар

Меню

Видеолар

Дарё FM

Меню

Яхши янгиликлар:

  • Ўзбекистон
  • Марказий Осиё
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Спорт
  • Лайфстайл

Теглар

Дарё ҳақида
  • Интернет-нашр
  • Таҳририят
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг

Дарё.уз да реклама беринг

Реклама бериш

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

Обуна бўлиш

25 000 сўм ойига

Ижтимоий тармоқлар:

Тавсиялар