Тошкент
USD:

--

RUB:

--

EUR:

--

Яхши янгиликлар:

Ўзбекча
  • Ўзбекистон
    • Тошкент ш.
    • Қорақалпоғистон
    • Aндижон
    • Фарғона
    • Наманган
    • Самарқанд
    • Бухоро
    • Хоразм
    • Сурхондарё
    • Қашқадарё
    • Жиззах
    • Сирдарё
    • Тошкент вилояти
    • Навоий
    • Об-ҳаво
    • Меҳридарё
    • Бошқалар
  • Марказий Осиё
    • Қирғизистон
    • Қозоғистон
    • Туркманистон
    • Тожикистон
    • Афгонистон
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
    • Кино
    • Китоб
    • Мусиқа
    • Шоу-бизнес
      • Фарзанд
      • Гўзаллик
      • Карьера
      • Маслаҳатлар
      • Мода
      • Рецептлар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
  • Спорт
    • Футбол
    • UFC
    • Бокс
  • Лайфстайл
    • Аёллар саҳифаси
    • Технологиялар
    • Авто
    • Қўзиқорин
    • Саёҳат
    • Саломатлик
    • Таълим
      • Абитуриент
      • Инглиз тилини ўрганамиз!

Обуна нархи:

25 000 сўм /ой

Кабинет

News cover

Россия Украинага 805 та дрон учирди, қурбонлар бор (видео, фото)

Россия ҳарбийлари 7 сентябрга ўтар кечаси Украинага ракета ва дронлар билан комбинацияланган зарбалар берди. Киев шаҳрида турар жой бинолари вайрон бўлди, Вазирлар Маҳкамаси биноси нишонга олинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Украинага ҳужум 6 сентябрь куни соат 17:00 дан бошланган. Унда рекорд миқдорда 805 та дрон ва 13 та “Искандер” ракетаси ишлатилган. Бундан аввалги рекорд 9 июлга ўтар кечаси қайд этилганди. Ўшанда Россия 728 та дрон ва ракеталардан фойдаланган. Янги ҳужумда энг кўп зарар Киевда қайд этилди. Оқибатда жами уч киши, аёл ва унинг боласи ҳам ҳалок бўлди. Россия илк бор Украина Вазирлар Маҳкамаси биносини нишонга олди, бинонинг юқори қаватида ёнғин қайд этилди.

Украина ҳарбийлари соат 08:30 ҳолатига кўра, 751 та ҳаво нишонини — 747 та дрон ва тўртта ракетани уриб туширган. 37 та жойда тўққизта ракета ва 56 та дрон зарбалари қайд этилган. Украина президенти қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. 

“Учирилган ракеталарнинг тўрттаси баллистик бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир неча дрон Беларусь чегарасини кесиб ўтган. Запорожьеда 20 дан ортиқ уй ва бир болалар боғчаси зарар кўрган. Кривой Рогдаги омборхоналар вайрон бўлган, Суми ва Чернигов вилоятларидаги Сафоновкада қурбонлар қайд этилган. Одессадаги кўп қаватли уйга ҳам зарба берилди. Сўнгги 24 соат ичида кўплаб ҳудудлар зарар кўрди.


Фото: Киев фавқулодда вазиятлар хизмати
Бундай қотилликлар — анча вақтдан бери реал дипломатия бошланиши мумкин бўлган пайтда — атайлаб содир этилаётган жиноят ва урушни чўзишдир. Дунё Кремль жиноятчиларини одам ўлдиришни тўхтатишга мажбур қилиши мумкин. Бунинг учун фақат сиёсий ирода зарур. Ёрдам бераётганларнинг барчасига миннатдорлик билдираман”, деган у.
​
13:23 / 07.09.2025

News cover

"Рақамлаштириш ҳисобига ҳозирги кунда қурилиш соҳасида коррупсиянинг улуши жудаям паст" — Ниғматилла Йўлдошев

Олий Мажлис Сенатининг 10-ялпи мажлисида "Ишонч" газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга қурилиш соҳасидаги коррупсион ҳолатлар ҳақида савол билан мурожаат қилди.
"Президентинг тадбиркорлар билан 5-мулоқотидан олдин барча йўналишлардаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Тадбиркорлар кўплаб масалаларни кўтаришди. Қурилишлар билан боғлиқ бўлган учрашувларнинг бирида Абдусамадов деган қурувчимиз қурилиш соҳасида бир қатор коррупсион ҳолатлар мавжудлиги ҳақида жиддий эътирозлар билан чиқиш қилди. Агар бундай чиқиш Европада ёки биз ҳавас қиладиган демократик мамлакатларда бўлганида, катта резонансга сабаб бўлар эди. Тегишли идоралар бунга ўз муносабатини билдириши лозим бўларди. Бизда коррупсия ҳақида маълумот берганларга мукофотлар ваъда қиламиз кўпинча. Мана шундай ҳолатларга бизнинг реаксиямиз қандай бўлиши керак? Бош прокуратурамиз ушбу масала ўз муносабатини билдирадими?", дея саволини якунлади Ҳусан Эрматов.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бу саволга жавоб берар экан, тизимни рақамлаштириш ҳисобига ҳозирги кунда қурилиш соҳасида коррупсиянинг улуши жудаям паст эканини таъкидлади.

"Коррупсия, авваламбор, нафақат қурилиш соҳасида, балки барча соҳаларда мавжуд. Лекин қурилиш соҳасида рақамлаштириш ҳисобига ҳозирги кунда бизда коррупсиянинг улуши жудаям паст. Чунки биз 4та ахборот тизимини интеграция қилган ҳолда, шаффоф қурилиш тизимини яратганмиз. Ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарори чиққандан бошлаб, охирги — қурувчига бино битгандан кейин уни топшириб, 5 фоизини ушлаб қолиб, 1 йилдан кейин берадиган жараёнгача бўлган қадамлар ҳаммаси рақамлаштирилган. Бу ерда ҳеч қандай инсон омилининг таъсири йўқ. Ҳаттоки, биз пудратчи ташкилотларнинг ҳам, лойиҳачиларнинг ҳам рейтингини қилганмиз. Ҳар бири ўз рейтингидан келиб чиққан ҳолда, қурилиш объектларининг тендерида қатнашиб, ютиб олиш имкониятига эга. Қиссадан ҳисса шуки, биз инсон омилини чеклаб, рақамлаштиришга кўпроқ аҳамият бердик. Ҳозирги кунда биз барча соҳаларни, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз" деди Ниғматилла Йўлдошев.

Жорий йилнинг 29 август куни қурилиш соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркор Усмонжон Абдусаматов қурилиш соҳасида асоссиз рад этишлар мавжудлиги ва коррупсиявий ҳолатлар ҳақида фикр билдирганди.

Жумладан, у Тошкентда барча идоралардан ўтиб, уй қуриш учун рухсатнома олишга қурувчи 200 минг долларгача “қўшимча ҳақ тўлаши” кераклигини таъкидлаган.

Шундан сўнг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу тадбиркорнинг гапларига муносабат билдириб, ҳамма жараён рақамлаштирилгани, шаффоф эканлиги, рухсатнома беришда инсон омили аралашмаслиги тўғрисида баёнот берганди.

12:48 / 07.09.2025

News cover

Тошкентда 8 сентябрдан иссиқ сув таъминоти ҳам вақтинча тўхтатилади

Тошкентда кузги профилактика ишлари муносабати билан 8 сентябрдан бошлаб режага кўра иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy компанияси хабар берди.

“Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу ишлар тизимни қишки мавсумга тайёрлаш учун зарур. Вазиятни тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади компания хабарида.

Иссиқ сув таъминоти ўчириладиган ҳудудлар ва саналар

8–12 сентябрь
• Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурҳонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли, Феруза
• массивлар: Қорасув–1,2,3,4,6; Бўз–2; Феруза
• Заргарлик, Лутфий, Боғистон, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Наққошлик, Дўмбиробод, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин ва бошқалар
• массивлар: Чилонзор (5–26, 30, 31, Г9А, 20А), Дўмбиробод, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий–1,2, Бешқайрағоч, Изза, Ўрикзор бозори атрофи.

15–19 сентябрь
• Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсозлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент кўчалари;
• массивлар: Тузел–1÷4, Уйсозлар–1, Асалобод–1,2, Авиасозлар шаҳарчаси (1,1а,2,3,4);
• Амир Темур, Мустақиллик шоҳкўчалари, Шароф Рашидов, Навоий, Бобур, Шота Руставели, Катта Чилонзор, Муқимий, Сеул, Нурафшон, Афросиёб ва бошқалар
• массивлар: Ц–1,2,4,5,7; Оқтепа, Чилонзор (1–5,7,Э,И), Қушбеги, Бошлиқ, Учувчилар шаҳарчаси.

 22–26 сентябрь
• Мустақиллик шоҳкўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон ва бошқалар;
• массивлар: Яланғоч, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз–1, ТошГРЕС посёлкаси;
• Бунёдкор шоҳкўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Шифонур, Чорсу майдони ва атрофи.

 29 сентябрь – 3 октябрь
• Амир Темур, Мустақиллик, Аҳмад Дониш, Шароф Рашидов, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Деҳқонобод, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Юнусобод ва бошқалар;
• массивлар: Белтепа, Ибн Сино–1,2, Жарариқ, Бешқўрғон–1÷4, Олимпия, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, Юнусобод (1–19), Себзор.

 6–10 октябрь
• Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Талимаржон, Файзобод ва бошқалар;
• массивлар: Қўйлиқ–1÷7, Қўйлиқ–Айланма;
• Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Суғдиёна, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Сергели 1–8А, Юлдуз 1–18;
• Сувсоз массиви (Ҳусайн Бойқаро кўчаси, Бектемир);
• Қурувчи массиви (Сергели).

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 8 сентябрдан 10 октябргача совуқ сув ҳам жадвал бўйича вақтинча ўчирилади.
09:03 / 07.09.2025

News cover

“Ўзбекистонликлар Россияда ишлаб, юборган пуллар руслар садақаси ёки хайрияси эмас” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

Россия жамоатчилиги, ОАВ ва айрим сиёсатчилар орасида мигрантларга, хусусан, ўзбекистонликларга нисбатан нотўғри тасаввур кенг тарқалган. Бу ҳақда иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Тelegram’даги каналида пост қолдирди. 

Унинг фикрича, кўпчилик ўзбекистонликлар Россияда ишлаб, юртига пул юборгани сабабли “биз Россияга қараммиз”, ҳатто “улар бизни боқяпти” деган иддао пайдо бўлади. Россия телевиденияси ва ижтимоий тармоқларида ҳам шунга ўхшаш баёнотлар эшитилиб туради. Аслида масала бошқача.

“Ўзбекистонликлар Россиядан миллиардлаб доллар жўнатишади — тўғри. Лекин бу — россияликларнинг садақаси ёки хайрияси эмас, бу ватандошларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига олинган ҳалол иш ҳақи. Иш ҳақи одатда ходим яратган қийматдан паст бўлади. Акс ҳолда, у ишга олинмаган бўларди. Демак, агар ўзбекистонликлар Россияда бир миллиард доллар иш ҳақи олган бўлса, улар бундан ҳам катта иқтисодий қиймат яратишган. Қолаверса, барча пул уйга юборилмайди. Россиянинг ўзида истеъмол: товарлар ва хизматлар кўринишида сарфланади, буни устига, жамғарма ва инвестициялар ҳисобига Россия иқтисодиётида қолади. Буларнинг барчаси иқтисодиётда ижобий мултипликатив таъсир беради. Шу боис ватандошларимизнинг Россия иқтисодиётига ва аҳоли фаровонлигига қўшган ҳиссаси жуда юқори. Менимча, кўпчилик тасаввуридан анча катта мультипликатив таъсирга эга”, дея фикр билдирган иқтисодчи.

Беҳзод Ҳошимов Россияда демографик ўсиш пасайиб, туғилишлар камайганига ҳам эътибор қаратган. Иқтисодчи мазкур шароитда ўзбекистонликлар (умуман Марказий Осиё мигрантлари) қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, хизматлар, озиқ-овқат ва саноат каби тармоқларда юзага келган “демографик бўшлиқ”ни тўлдириб турадиган таянч устун бўлиб турганини қайд этган. Уларнинг ишлаши, солиқ тўлаши ва қиймат яратиши Россия учун катта фойда келтиришини таъкидлаган.

“Кўп ўзбеклар муҳожир бўлгани учун Россияга қарам эмасмиз, аксинча, Россия иқтисодиёти бизнинг меҳнат кучимизга сезиларли даражада таянишга мажбур. Бу икки тарафлама фойдали алмашув. Лекин уларда биздан кўра йўқотадиган зарари каттароқ. Алтернатива уларда камроқ. Биз каби тил биладиган, мослашувчан, контекстни тушунадиган ва маданий жиҳатдан яқин меҳнат қўлларини, улар ўрта муддатда бошқа манбадан топа олишмайди ва тезда алмаштира олишмайди. Шунинг учун муҳожирларга тўсиқ қўйишдан кўпроқ зарар кўрадиган томон айнан Россия”, деб ёзган таҳлилчи.

Иқтисодчи руслар ўзбекларга “ғамхўрлик”дан кўра, реал иқтисодий эҳтиёж — ишчи кучига кучли боғлиқлигига урғу берган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Россия фуқароси ўзбекистонлик эркакни “русларнинг қули” дея ҳақоратлагани акс этган видео тарқалганди. Кейинроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга мазкур ҳолат юзасидан нота юборилганини маълум қилди.
22:28 / 06.09.2025

News cover

Водийдаги газ заправкалар фаолияти қайта тикланади

Бугун, 6 сентябрь куни водий вилоятларидаги газ заправкалар фаолияти қайта тикланади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Вазирлик ахборотига кўра, Оҳангарон–Пунгон магистрал қувурига тоғдан ўтадиган қўшимча 22 километрлик газ қувури улаб бўлинган. Барча монтаж ишлари якунига етказилган.

Шу муносабат билан соат 20:00 дан бошлаб Андижон, соат 21:00 дан эса Фарғона ва Намаган вилоятларидаги заправкалар фаолияти ҳамда йирик истеъмолчиларга газ етказиб берилиши қайта тикланади.

Аввалроқ водийдаги заправкаларга газ етказиб беришда 5 сентябрь соат 12:00 дан бошлаб 36 соатлик чеклов киритилиши хабар қилинганди. Бунга сабаб сифатида янги қувурни тармоққа улаш бўйича монтаж ишлари олиб борилиши кўрсатилган.
19:18 / 06.09.2025

News cover

Uzbekistan Airways Гоага мавсумий авиақатновларни тикламоқда

Реклама
19:30 / 05.09.2025
"Рақамлаштириш ҳисобига ҳозирги кунда қурилиш соҳасида коррупсиянинг улуши жудаям паст" — Ниғматилла Йўлдошев

"Рақамлаштириш ҳисобига ҳозирги кунда қурилиш соҳасида коррупсиянинг улуши жудаям паст" — Ниғматилла Йўлдошев

Ўзбекистон
12:48 / 07.09.2025
Ўзбекистонда ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистонда ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистон
12:15 / 07.09.2025
News cover

Капиталбанк БМТТДнинг “Умидани чақиринг” ташаббусига қўшилди

Реклама
15:23 / 05.09.2025

Ўзбекистон

News cover

"Рақамлаштириш ҳисобига ҳозирги кунда қурилиш соҳасида коррупсиянинг улуши жудаям паст" — Ниғматилла Йўлдошев

"Ҳокимнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарори чиққандан бошлаб, охирги жараёнгача бўлган қадамлар ҳаммаси рақамлаштирилган. Бу ерда ҳеч қандай инсон омилининг таъсири йўқ" деди бош прокурор  Олий Мажлис Сенатининг 10-ялпи мажлисида

12:48 / 07.09.2025
News cover

Ўзбекистонда ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди

12:15 / 07.09.2025
News cover

Арзонлаштирилган ярмаркаларда маҳсулотлар ҳақиқатдан арзон сотилаётгани назорат қилинади

09:55 / 07.09.2025
News cover

Тошкентда 8 сентябрдан иссиқ сув таъминоти ҳам вақтинча тўхтатилади

09:03 / 07.09.2025
News cover

“Заклад”ни олиб, ғойиб бўлади Тошкент шаҳар ИИББ арзон машина “сотувчи” фирибгарлардан огоҳлантирди

22:47 / 06.09.2025

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

25 000 сўм / ойига

Обуна сотиб олинг

Дунё

Трамп Венесуэла самолётларини уриб тушириш билан таҳдид қилди

Трамп Венесуэла самолётларини уриб тушириш билан таҳдид қилди

18:03 / 06.09.2025
АҚШдаги Hyundai заводида 475 нафар ишчи қўлга олинди

АҚШдаги Hyundai заводида 475 нафар ишчи қўлга олинди

17:12 / 06.09.2025
Зеленский Путинни Киевга таклиф этди

Зеленский Путинни Киевга таклиф этди

16:55 / 06.09.2025
Бирлашган Араб Амирликлари Исроилни Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш «қизил чизиқ» бўлишидан огоҳлантирди

Бирлашган Араб Амирликлари Исроилни Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш «қизил чизиқ» бўлишидан огоҳлантирди

16:36 / 06.09.2025
Европа Иттифоқи Google’га салкам 3 миллиард евро жарима солди

Европа Иттифоқи Google’га салкам 3 миллиард евро жарима солди

Технологик гигант рақобат қоидаларини бузганликда айбланди

19:01 / 06.09.2025

Дарё+

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

1946 йил октябрь ойи бошларида Ньюренбергда узоқ вақт давом этган жараёндан сўнг халқаро суд нацистлар Германияси ташқи ишлар вазири Иохим фон Риббентропга ўлим жазоси беради. Орадан икки ҳафта ўтгач, ҳукм ижро этилади ва дипломат қатл этилади. Уни дорга осиб ўлдиришади. Ўшанда у 53 ёшда эди

00:25 / 01.06.2025
Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

20:05 / 27.05.2025
Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

00:00 / 27.05.2025
Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

23:26 / 22.05.2025
Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

20:00 / 21.05.2025

Жонли

Сўнги янгиликлар

Австралияда акула спортчига ҳужум қилиб, уни ўлдирди

14:30 / 07.09.2025

Рамзан Қодиров: “Украина Россия ҳудудига айланганида тинчлик бўлиши мумкин”

13:55 / 07.09.2025

Зидан «Фенербаҳче» устозига айланиши мумкин

13:40 / 07.09.2025

Россия Украинага 805 та дрон учирди, қурбонлар бор (видео, фото)

13:23 / 07.09.2025

"Рақамлаштириш ҳисобига ҳозирги кунда қурилиш соҳасида коррупсиянинг улуши жудаям паст" — Ниғматилла Йўлдошев

12:48 / 07.09.2025

Машҳур теглар

ДунёЎзбекистонИқтисодиётСпортПулТехнологияФутболШоу-бизнесКиноСаёҳат

Тавсиялар

Дарё FM

00:00
70%

Дарё Шортс

Лайфстайл ва Маданият

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Иловалардан фойдаланишда мақсад ва даражангиздан келиб чиқинг: янги бошловчиларга ўйин тарзидаги форматлар фойдали бўлса, тажрибали ўқувчиларга чуқур амалиёт ва такрорлаш учун мўлжалланган вариантлар тўғри келади.
18:58 / 05.09.2025
Аёллар рациони: овқатланиш гормонал мувозанат ва кайфиятга қандай таъсир кўрсатади?

Аёллар рациони: овқатланиш гормонал мувозанат ва кайфиятга қандай таъсир кўрсатади?

  • Овқатланиш аёлларнинг гормонал мувозанати ва руҳий ҳолатини бошқаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Омега-3 ёғ кислоталарига бой маҳсулотлар (лосос, ёнғоқ) “бахт гормони” деб аталувчи серотонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, бу эса кайфиятни кўтаради ва хавотирни пасайтиради.
17:34 / 05.09.2025
Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

09:00 / 05.09.2025
Қизларга пушти, ўғил болаларга эса кўк рангдаги кийимларни кийдириш қачон ва нима сабабдан бошланган?

Қизларга пушти, ўғил болаларга эса кўк рангдаги кийимларни кийдириш қачон ва нима сабабдан бошланган?

20:30 / 04.09.2025
Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

18:35 / 04.09.2025
Кузда қайси витаминларни қабул қилиш керак? Мутахассислар тавсияси

Кузда қайси витаминларни қабул қилиш керак? Мутахассислар тавсияси

16:35 / 04.09.2025

Спорт

Зидан «Фенербаҳче» устозига айланиши мумкин

Зидан «Фенербаҳче» устозига айланиши мумкин

13:40 / 07.09.2025
Ливерпулдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 3-кунида қандай натижалар қайд этилди?

Ливерпулдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 3-кунида қандай натижалар қайд этилди?

11:33 / 07.09.2025
U-23 Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади

U-23 Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади

22:28 / 06.09.2025
“Барселона” Роберт Левандовски билан шартномани узайтирмайди

“Барселона” Роберт Левандовски билан шартномани узайтирмайди

21:08 / 06.09.2025
Кетма-кет икки йил давомида ўзбекистонлик футбол мухлисларини хурсанд қилган Темур Кападзе 44 ёшга тўлди

Кетма-кет икки йил давомида ўзбекистонлик футбол мухлисларини хурсанд қилган Темур Кападзе 44 ёшга тўлди

16:21 / 06.09.2025

Авто

“Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

20:05 / 24.08.2025

Tesla олти ўриндиқли янги кроссоверни тақдим этди (фото)

01:30 / 21.08.2025

Аёллар учун машиналар: Қизлар севиб ҳайдайдиган 7 та автомобиль

20:30 / 20.08.2025

Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин 

03:35 / 19.08.2025

Видеолар

News cover

Путин 150 ёшгача яшаш мумкинлигига ишонади, Португалияда миллий мотам

News cover

Трамп “жаннатга кирмоқчи”, Зеленский Путин билан Москвада учрашмайди, Афғонистонда яна зилзила

News cover

Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берилди, Украинага тинчликка эришиш шартлари қўйилди

News cover

НАТО Россия чегарасига яқинлашди, Афғонистонда зилзила оқибатида 1400 киши ҳалок бўлди

News cover

Байден АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчиликларни тан олди

Пул

“Ўзбекистонликлар Россияда ишлаб, юборган пуллар руслар садақаси ёки хайрияси эмас” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

“Ўзбекистонликлар Россияда ишлаб, юборган пуллар руслар садақаси ёки хайрияси эмас” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

Мутахассис муҳожирлар машаққатли меҳнат эвазига ҳалол иш ҳақи олаётганига урғу берди. Бундай вазиятда уларни Россияга қарам дейиш мутлақо нотўғри
22:28 / 06.09.2025

Андижонда кредитини тўламаган фуқаронинг уйи аукционга чиқарилди

20:30 / 05.09.2025

Ўзбекистонда қайси соҳаларда коррупсия кўплиги очиқланди

17:38 / 05.09.2025

Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан ошди

16:18 / 05.09.2025

Шоу-бизнес

Тадбиркорликда ҳам муваффақиятга эришган Болливуд юлдузлари

Тадбиркорликда ҳам муваффақиятга эришган Болливуд юлдузлари

Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон продюсерлик компанияси ҳамда спорт жамоасига эгалик қилади

13:22 / 06.09.2025

Мусиқа дунёсининг тиним билмас қироличаси — Бейонсенинг ҳаёти, фаолияти, муваффақият сирлари ва у ҳақдаги фитначилар назарияси ҳақида

16:52 / 05.09.2025

“Қизимнинг бошини тешиб, қон олишди”. Жаҳонгир Хўжаев оталик масъулияти ва АҚШдаги бизнеси ҳақида

16:27 / 05.09.2025

“Отасининг номига лойиқ бўлмабди, деган қарғишлар эшитдим”. Марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг қизи никоҳ оқшомидаги кўнгилсизлик ҳақида гапириб берди

12:13 / 05.09.2025

Китоб

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025

Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

13:51 / 31.07.2025

Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

22:25 / 12.06.2025

Таълим

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

18:58 / 05.09.2025

Тошкентда ижара уй нархлари қандай?

23:54 / 04.09.2025

“Менга бунинг кераги йўқ”: болага ҳамма фанни ўрганиш зарурлигини қандай тушунтирса бўлади?

11:14 / 04.09.2025

Сайёҳат

102 ёшли япониялик Фужи тоғини забт этган энг кекса одам бўлди

102 ёшли япониялик Фужи тоғини забт этган энг кекса одам бўлди

14:01 / 06.09.2025

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

09:00 / 05.09.2025

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025
  • Интернет-нашр
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

“Дарё” интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санада 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган. Матнли материалларни тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга “daryo.uz” сайтига гиперхавола мавжуд бўлган ва/ёки “Дарё” интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади.

Хато топдингизми? Ctrl+Enter ни босинг

18+ - Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин.

Электрон манзил: info@daryo.uz

© «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

Ишлаб чиқувчи: Online Service Group

Бош саҳифа

Тавсиялар

Меню

Видеолар

Дарё FM

Меню

Яхши янгиликлар:

  • Ўзбекистон
  • Марказий Осиё
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Спорт
  • Лайфстайл

Теглар

Дарё ҳақида
  • Интернет-нашр
  • Таҳририят
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг

Дарё.уз да реклама беринг

Реклама бериш

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

Обуна бўлиш

25 000 сўм ойига

Ижтимоий тармоқлар:

Тавсиялар