Хитойда эр-хотин фарзандига исм танлашда келишолмагани сабабли ажралишга ариза топширди
Ўз айтганларини ўтказиш мақсадида эр-хотин алоҳида-алоҳида касалхона ва рўйхатга олиш идораларига мурожаат қилиб, ўзлари танлаган исм билан ҳужжатларни расмийлаштиришга уринишган. Бироқ, иккаласи ҳам рад жавоби олишган. Чунки қонунчиликка кўра, бу жараён учун иккала томоннинг розилиги ва ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб этилади.