Испания Исроилдаги элчисини чақириб олди
Мадрид бу қарорни бош вазир Педро Санчеснинг антисемитизмда айбланиши ва 2 нафар вазирнинг Исроилга кириши тақиқлаб қўйилгани билан изоҳлаган. Санчес олдинроқ Ғазодаги геноцидни тўхтатиш мақсадида яҳудий давлатига қарши бир қатор чораларни эълон қилганди. Жумладан, у Исроилга қурол эмбаргосини жорий этиш, ҳаво орқали ҳарбий юк ташишни чеклаш ва бошқа бир қанча ташаббуслар билан чиққан.